Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Форс кўрфазида мингга яқин кема иштирокида тирбандлик юзага келди
Кемаларда юк ташувчи компаниялар аллақачон кўрфаз орқали кундуз куни транзитларни чеклаган. GPS ишидаги узилишлар сабаб кемалар билан алоқа йўқолиб қолмоқда.

Фото: AFP/Getty Images
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиш билан таҳдид қилганидан кейин Форс кўрфазида кемалар ҳаракати инқирозли вазиятга дуч келди: мингга яқин кема иштирокида тирбандлик пайдо бўлди, GPS ишида узилишлар кузатилмоқда — бу тўқнашув хавфини оширади, деб ёзмоқда S&P Global.
Қайд этилишича, кемаларда юк ташувчи компаниялар аллақачон кўрфаз орқали кундуз куни транзитларни чеклаган — одатдаги 24 соатли ҳаракатлар ўрнига энди кун давомида 16-18 соат сузиш мумкин. «Гап фақат ҳужум таҳдидида эмас — минтақадан юкларни олиб чиқиш логистикасининг ўзи аллақачон катта муаммога айланган», — дейди танкер компанияларидан бирининг вакили.
Бундан ташқари, бозор иштирокчиларининг маълум қилишича, GPS ишидаги узилишлар сабаб кемалар билан алоқа йўқолиб қолмоқда. Юк ташувчи компаниялардан бирининг директори ҳужум хавфи бўлмаган тақдирда ҳам тўқнашувлар эҳтимоллиги юқори, чунки алоқа узилишлари шароитида бошқа кемалар жойлашувини аниқлаш қийин. Манбанинг қўшимча қилишича, соҳилни қўриқлаш хизматлари қоидаларга кўра, кун-у тун экипаж билан алоқада бўлиши керак, айни вақтда эса улар буни амалга ошира олмаяпти. Шунингдек, денгиз миналари ҳам таҳдид уйғотмоқда.
Буларнинг барчаси маршрут иқтисодиётига таъсир кўрсатишга улгурди: Платтс маълумотларига кўра, 20 июн куни Форс кўрфази—Хитой йўналишида сузадиган йирик танкерларнинг юк ставкалари w80 гача кўтарилган.
Беқарорлик Эрон парламенти АҚШ томонидан ядро объектларига уюштирилган ҳужумларидан кейин Ҳўрмуз бўғозини ёпишни маъқуллаш борасидаги таҳдидлари сабаб юзага келган. Бу борадаги якуний қарор Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилинади. Эрон олдин ҳам бир неча бор бўғозни ёпиш билан таҳдид қилган, аммо иш реал ҳаракатларгача етиб бормаган эди.
Ҳўрмуз бўғози Форс ва Ўмон кўрфазлари орасида жойлашган бўлиб, шимолда Эрон, жанубда эса Ўмон билан чегарадош. Бу Форс кўрфазидан очиқ океанга чиқиш учун ягона денгиз ўтиш йўли ҳисобланади. Дунё нефтининг қарийб 20 фоизи ва суюлтирилган табиий газнинг катта қисми Ҳўрмуз бўғози орқали ўтади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистон | 07:51
-
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди
Жаҳон | 07:47
-
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистон | 07:43
-
Лондонда Palestine Action ташкилоти тарафдорлари қўлга олинди
Жаҳон | 07:30
Мавзуга оид

22:28 / 13.07.2025
Эрон президенти Исроилнинг июн ойидаги ҳужумида яраланган — Fars

20:08 / 12.07.2025
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ

08:07 / 10.07.2025
«Нетаняҳу сизни урушга бошламоқда»: Такер Карлсон Эрон президентидан интервю олди

13:05 / 09.07.2025