Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ разведкаси Эроннинг ядро қуроли устида ишлаётганига оид ҳеч қандай далил топмади
АҚШ президентининг Эрон ядровий қурол яратишга яқин экани ҳақидаги даъволарига қарамасдан, унинг мамлакати Миллий разведка хизмати сенаторларга яна бир бор Теҳроннинг ядро қуроли устида ишлаётганига оид далил йўқлигини маълум қилди.

Фото: Ahmad Hatefi/newscom/picture alliance
АҚШ Миллий разведка хизмати Эроннинг ядровий қурол яратиш устида ишлаётгани ҳақида ҳалигача ҳеч қандай далилга эга эмас. Бу ҳақда 18 июн, чоршанба куни кечқурун MSNBC телеканалида Сенатнинг разведка бўйича махсус қўмитаси раиси ўринбосари Марк Уорнер айтиб ўтди. Демократик партия вакили Миллий разведканинг икки кун аввал сенаторлар билан бўлишган хулосаларини келтирди.
Уорнер, шунингдек, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард 25 март куни махсус қўмита учун ёзма баёнотида: «Эрон бомба ясаш бўйича ҳеч қандай чора кўрмади», деб айтганини эслатди. «Шу ҳафтанинг душанба куни биз разведка маълумоти ўзгармагани ҳақидаги тасдиқни олдик», дея қўшимча қилди сенатор-демократ эфирда. «Твитлар орқали ташқи сиёсат юритиш - аҳмоқона иш. Лекин бу одам шундай қиляпти», деди у, шунингдек, Трамп «барча разведка маълумотларига эътибор бермаслигини» таъкидлаб.
Март ойи охиридаги хабарида Габбард ўз идорасининг 18 АҚШ разведка бўлинмасининг Эрон бўйича хулосаларини умумлаштирган. Унинг маълумотларига кўра, «Эрон ядровий қурол яратмаяпти ва олий раҳбар Хоминаий 2003 йилда тўхтатиб қўйган ядровий қурол дастурига рухсат бермаган».
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Бир ярим йилда 28 та топшириш пункти очилди”: Uzum Market тармоғи тез ўсиш даврини бошдан кечирмоқда
Ўзбекистон | 17:00
-
Россиянинг ягона авиаташувчи кемаси утилизация қилиниши мумкин
Жаҳон | 16:42
-
“Оғзига чойшаб тиқдим” – Тошкентда 2 ёшли болани қийнаб, ўлимига сабаб бўлган тарбиячи қамалди
Ўзбекистон | 16:40
-
Ҳафта охирида ҳарорат бироз кўтарилиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:38
Мавзуга оид

14:49
Трамп Россия бўйича «муҳим баёнот» беришини айтди

14:46
Reuters: АҚШ Трампнинг буйруғи билан биринчи марта Украинага қурол юборади

12:30
Мерц: Германия Украина учун АҚШдан Patriot тизимларини сотиб олишга тайёр

11:21