Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоминаийни ўлдиришга рухсат бермаган Трамп, Эрдўғаннинг режалари ва ядро арсеналини кучайтираётган Хитой – кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

ОАВ: Трамп Исроилга Хоминаийни ўлдиришга рухсат бермади
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроилнинг Эрон олий раҳбари Али Хоминаийни ўлдириш режасига вето қўйди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди. «Эронликлар битта америкаликни ўлдирдими? Йўқ. Улар шундай қилмагунча, сиёсий раҳбариятдан (Эрон) ҳеч кимни йўқ қилиш ғояси ҳатто столда ҳам йўқ», деди исми сир қолиш шарти билан журналистларга АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали амалдори.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Американинг Fox News каналига бу маълумотни қуйидагича изоҳлади: «Ҳозир ҳеч қачон бўлмаган суҳбатлар ҳақида жуда кўп ёлғон хабарлар бор ва мен бунга қўшилмоқчи эмасман. Айтишим мумкинки, биз қилишимиз керак бўлган ишни қиляпмиз ва қилишимиз керак бўлган ишни қиламиз. Менимча, Қўшма Штатлар АҚШ учун нима яхши ёки нима ёмон эканини билади».
Аввалроқ The Wall Street Journal исмини ошкор этмаган исроиллик мулозимга таянган ҳолда Хоминаийга ҳужум қилиш «тақиқланмагани»ни айтган эди. WSJ манбаси қўшимча қилишича, Исроил агар бу Эрон ядровий дастурини йўқ қилишга ёрдам берса, Эрондаги ҳар қандай эҳтимолий нишонларга зарба бериши мумкин. Эронга қарши ҳарбий амалиётнинг биринчи кунида Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Али Хоминаийнинг қароргоҳига зарба бергани хабар қилинганди.
Исроил АҚШни Эрон билан урушга қўшилишга чақирмоқда
Исроил сўнгги 48 соат давомида АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятини Эронга қарши унинг ядровий дастурини йўқ қилиш учун ҳарбий ҳаракатларга қўшилишга чақирмоқда, деб хабар берди Axios Исроилдаги икки юқори мартабали манбага таяниб.
Исроилда Эроннинг Фордодаги ерости уран бойитиш заводини йўқ қилиш учун зарур бўлган бункерга қарши бомбалари ёки йирик бомбардимончи самолётлари йўқ. Axios таъкидлашича, Қўшма Штатлар иккаласига ҳам эга ва ҳарбий самолёти парвози масофаси ҳам бунга имкон беради. Нашрнинг таъкидлашича, ҳатто битта объектни бомбардимон қилиш орқали Қўшма Штатлар тўғридан тўғри урушга тортилади. Бошқа томондан, Фордо заводи ишлашда давом этса, Исроилнинг Эрон ядро дастурини бутунлай йўқ қилиш мақсадига эришиб бўлмайди.
Бу орада «Нимиц» самолёт ташувчиси бошчилигидаги АҚШ денгиз кучлари ҳужум гуруҳи Жанубий Хитой денгизи сувларини тарк этиб, Исроил ва Эрон ўртасидаги можаро шароитида Яқин Шарқ томонга ҳаракатланмоқда.
Уруш ҳам давом этмоқда. Исроил бу орада Эрон давлат телевидениесининг марказий офиси ва Теҳроннинг 2 та туманига зарба берди. Эрон телевидениесига берилган зарба жонли эфирга тушиб қолган. Исроил мудофаа вазирини буни пропаганданинг овозини ўчириш, дея баҳолаган. Айрим Эрон нашрлари тунда Исроилга жавоб ракета зарбалари учирилганини билдирган.
Тинимсиз авиабомбардировкалар шароитида Эрондан ҳам, Исроилда ҳам тинч аҳоли қочиб кетишни бошлади. Хусусан, Теҳрондан чиқишда катта тирбандликлар кузатилаётган бўлса, ҳаво ҳудуди ёпилган исроилликлар кема ва яхталарга катта пул тўлаб, Мисрга ўтиб кетишга уринмоқда.
Эрдўған: Қисқа вақтда ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат этолмайдиган даражага чиқамиз
Туркия Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан сўнг президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Эрон ва Исроил урушига тўхталди.
«Ҳар кун ўтган сайин, Эроннинг ядро объектларига зарба бериш баҳонаси остида бошланган ҳужум аслида ниҳоятда кенг қамровли ва маккор мақсадларни кўзлагани аён бўлиб бормоқда. Биз бошиданоқ Эроннинг ядро дастури музокара столида муҳокама қилиниши кераклигини айтиб келамиз. Бугун ҳам ўша нуқтадамиз. Ғазони бутунлай вайрон қилган ва минтақадаги барча давлатларни қўрқитаётган Исроил, эҳтимол, хатоларини келажакда англаб етар, бироқ у пайтда кеч бўлади».
Эрдўған фикрича, Исроил томонидан содир этилаётган ҳар бир жиноят ва инсониятга қарши ҳаракат уларнинг мавжудлигига ва келажагига таҳдид солади. Эрдўған Исроил тажовузини тўхтатиш бўйича АҚШ, Россия, Эрон, Миср ва Саудия етакчилари билан музокара олиб борганини ҳамда бу борада ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини айтди.
Эрдўғаннинг айтишича, сўнгги воқеалар фонида Туркия ўз ракета захираларини етарли даражага олиб чиқиш бўйича режаларни ишлаб чиқмоқда:
«Биз ўрта ва узоқ масофали ракета захираларимизни тўхтатувчи даражагача етказиш имконини берадиган режалар устида ишлаяпмиз. Умид қиламизки, қисқа вақт ичида биз — ҳеч ким бизга қарши чиқишга журъат эта олмайдиган даражадаги мудофаа салоҳиятига эришамиз», деган Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Оқ уй 36 давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда
Доналд Трамп маъмурияти фуқаролари АҚШга кириши тўлиқ ёки қисман тақиқланган давлатлар рўйхатини сезиларли даражада кенгайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг давлат котиби Марко Рубио имзолаган ички дипломатик телеграмма матнига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
Телеграммада айтилишича, агар 60 кун ичида Вашингтон хавотирлари сабабларини бартараф қилмаса, 36 «ташвишга сабаб бўлувчи» давлат чекловларга дучор бўлиши мумкин. Хусусан, айрим мамлакатлар фуқаролари АҚШдаги террорчилик ҳаракатларида ёки «антисемит ва антиамерика ҳаракатларида» қатнашган», дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти. Рўйхатдаги бошқа давлатлар АҚШ маъмурияти хоҳлаганидек ўз фуқароларини АҚШдан чиқариб юборишга ёрдам бермаган ёки «ишончли шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш учун ваколатли ёки ҳамкорлик қилувчи ҳукуматга эга эмас», дея таъкидлаган идора. Яна бошқа баъзи давлатлар томонидан берилган паспортлар Вашингтон томонидан «шубҳали» деб баҳоланади.
Фуқаролари икки ойдан сўнг АҚШга кириши тўлиқ ёки қисман тақиқланиши мумкин бўлган 36 та давлатлар қаторига асосан Африка давлатлари, шунингдек Миср, Қирғизистон ва Сурия ҳам киритилган. Бишкекдаги АҚШ элчихонасининг консули мазкур масалалар юзасидан расмий изоҳ бериши учун Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилган.
Хитой ўзининг ядровий арсеналини ҳаммадан тезроқ кучайтирмоқда
Дунё янги ядровий қуролланиш пойгасининг гувоҳи бўляпти, унда деярли барча тўққиз ядровий давлат — АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил ўзларининг ядровий арсеналларини модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича жадал дастурларни амалга оширмоқда, дейилади Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқотлари институтининг ҳисоботида.
Янги ядро қуролларини жойлаштириш жадаллашиб бормоқда ва яқин йилларда янги жанговар каллаклар сонининг ўсиши эскиларини демонтаж қилиш тезлигидан ошиб кетади, деб ҳисоблайди ҳисоботда. «Совуқ уруш тугаганидан бери давом этган дунёда ядро каллакларининг умумий сонини қисқартириш даври якунланмоқда», деди ҳисобот ҳаммуаллифларидан бири, «Оммавий қирғин қуроллари» дастури тадқиқотчиси Ханс М.Кристенсен. «Бунинг ўрнига, ядровий арсеналларнинг кўпайиши, ядровий риториканинг кучайиши ва ядровий қуролларни назорат қилиш бўйича келишувларни рад этиш тенденцияси аниқ», — дейди Кристенсен.
SIPRI экспертларининг қайд этишича, бу фонда Хитойнинг ядро салоҳияти айниқса тез ўсиб бормоқда. 2023 йилдан бери Хитой армияси ўз арсеналини ҳар йили 100 га яқин ядро каллакларига кўпайтирмоқда ва жами захиралар тез орада 600 та каллакка етади. Шу билан бирга, Хитой қитъалараро баллистик ракеталар учун юзлаб янги шахталар қурмоқда, бу эса 2020-йилларнинг охирига бориб Россия ва АҚШ билан тенгликка олиб келиши мумкин, деб тахмин қилмоқда SIPRI. Бу суръатда Хитой 2035 йилга бориб 1500 та жанговар каллакдан иборат арсенални тўплаши мумкин, аммо шунга қарамай, у Россия ва Америка захираларидан сезиларли даражада кичикроқ бўлади. Шимолий Корея кичикроқ миқёсда бўлса-да, ядровий арсеналини ошириш мақсадини агрессивлик билан таъқиб этмоқда, дея хулоса қилади SIPRI.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
АҚШ Сенати қўмитаси Украинага 500 млн долларлик ёрдам ажратишни маъқуллади
Жаҳон | 02:32
-
Дубайда бош ошпаз ролини сунъий интеллект бажарадиган ресторан очилади
Фан-техника | 01:29
-
Шавкат Мирзиёев маҳалла инспектори бўлган катта лейтенантга капитан унвонини берди, фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:54 / 11.07.2025
Мавзуга оид

14:23 / 11.07.2025
Қизил денгизда фаоллашган ҳусийлар, қўшнисига бож жорий қилган Трамп ва шимол билан муносабатларни тикламоқчи бўлган Корея – кун дайжести

14:25 / 10.07.2025
Доҳада давом этаётган оғир музокаралар, Украинада ушланган хитойлик жосуслар ва Трампдан янги «мактублар» – кун дайжести

13:30 / 09.07.2025
Трамп ва Нетаняҳунинг Оқ уйдаги муҳокамалари, «Толибон»га қарши халқаро баёнотлар ва бош кўтараётган Эрон-Исроил зиддияти – кун дайжести

14:17 / 08.07.2025