Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу Али Хоминаийнинг ўлдирилишини истисно этмади
«Бу можарони кескинлаштирмайди, аксинча, унга барҳам беради», деди Нетаняҳу.

Фото: ABC
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон олий раҳбари Али Хоминаийни ўлдириш бўйича операцияни истисно қилмади, деб хабар берди ABC News.
Аввалроқ, президент Доналд Трамп можарони кескинлашиб кетишидан чўчиб, Исроилнинг Эрон олий раҳбарини ўлдириш режасини рад этгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
«Бу можарони кескинлаштирмайди, аксинча, унга барҳам беради», деди Нетаняҳу.
Исроил бош вазири шунингдек, Эрон режими ярим асрдан бери Яқин Шарқда «можароларни тарқатиб» келаётганини ва «ҳаммани даҳшатга солаётганини» айтди.
Исроил ҳақиқатан ҳам Эроннинг олий раҳбарини нишонга оладими, деган саволга Нетаняҳу давлат «халқ учун керакли ишни қиляпти», деди.
Reuters агентлигининг 15 июн куни хабар беришича, Исроилда Эрон олий раҳбарига суиқасд уюштириш имконияти бўлган, бироқ бу режага АҚШ президенти Доналд Трамп вето қўйган. Оқ уйнинг юқори мартабали аноним мулозимининг айтишича, Эрон режими «бирорта ҳам америкаликни ўлдирмаган» ва бу содир бўлгунга қадар Вашингтон «Ислом республикаси сиёсий раҳбариятини таъқиб қилиш ҳақида гапирмайди».
Нетаняҳу Reuters нашрининг бу хабарини «ҳеч қачон содир бўлмаган суҳбатлар ҳақида кўплаб ёлғон хабарлар бор» деб изоҳлади. Аммо у Исроил расмийлари «халқ учун керак бўлган ишни қилишини» таъкидлади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Бухорода кадастр филиали бош мутахассиси ушланди
Жамият | 11:22
-
ССВ тизимида уч турдаги коррупцион жиноят кўп учраяпти
Ўзбекистон | 11:04
-
«Навоийуран» давлат корхонасининг халқаро рейтинги янгиланди
Ўзбекистон | 11:00
Мавзуга оид

23:05 / 11.07.2025
Исроил армияси ҲАМАСнинг олти нафар қўмондони ўлдирилганини маълум қилди

12:46 / 10.07.2025
АҚШ Исроилнинг асосий танқидчиси — Франческа Албанезени санкциялар рўйхатига киритди

08:07 / 10.07.2025
«Нетаняҳу сизни урушга бошламоқда»: Такер Карлсон Эрон президентидан интервю олди

21:27 / 09.07.2025