Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мақсади битта – тадбиркорларга сотиш!» – президент яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганини танқид қилди
Шавкат Мирзиёев масъулларга қайси ҳудудда «яшил» ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳи бошқа мақсадлар учун бериб юборилган бўлса, ҳаммасини аниқлаб, жойига қайтаришни топширди.

Фото: Kun.uz
16 июн кунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида бирорта ҳоким бўш жойларни топиб, яшил ҳудуд, одамлар тоза ҳавога чиқиб ўтирадиган жойлар, спорт майдончалари, фонтанларни кўпайтиришни ўйламаётганини танқид қилди.
Бор спорт майдончалари ва болалар ўйингоҳлари, уйлар орасидаги яшил ҳудудлар қурилиш учун бериб юборилаётганидан одамлар норози экани таъкидланди.
Мисол учун, барча кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бириктириб бериш бўйича топшириқ берилган. Лекин Тошкент шаҳри ҳокимининг 5 майдаги қарори билан 9 минг 802 та кўп қаватли уйларнинг фақатгина бино остидаги ерлари кадастр билан бириктирилган.
«Мақсади битта – қолган ерларни қурилиш қилиш учун тадбиркорларга сотиш! Қани топшириқ назорати? Қани қонуннинг кучи?» – деди президент.
Бош прокурор ўринбосари Салом Самадовга ва адлия вазири Акбар Тошқуловга «Ўзбеккосмос» ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда қайси ҳудудда «яшил» ҳудуд, спорт майдончаси, болалар ўйингоҳи бошқа мақсадлар учун бериб юборилган бўлса, ҳаммасини аниқлаб, жойига қайтариш бўйича топшириқ берилди.
Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни бошқарув компанияларига бериш бўйича ҳокимларнинг қарорларини ўрганиб, қонунга зидларини бекор қилиш вазифаси қўйилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
-
Тошкент шаҳри прокурори лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон | 23:38 / 14.07.2025
-
Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди, Термизда Россия ҳарбийлари билан ўқув машғулоти бошланмоқда — маҳаллий дайжест
Жаҳон | 23:28 / 14.07.2025
Мавзуга оид

18:33 / 10.07.2025
Бу йил Тошкент шаҳрига 8 миллиард доллар инвестиция жалб қилинади

16:53 / 09.07.2025
Барча ташкилот ва маҳаллалардаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгиларни олиб ташлаш топширилди

16:33 / 09.07.2025
«Сурункали қоидабузарлар»: мунтазам равишда қоидабузарлик қиладиган ҳайдовчиларга жаримадан чегирма берилмайди

16:28 / 09.07.2025