“Эрон ва Исроилдаги элчихоналар ёпилмаган, 24 соат ишламоқда” – ТИВ
ТИВ расмий вакили Аҳрор Бурҳоновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, айни вақтда Эрон ва Исроилдаги Ўзбекистоннинг элчихоналари ёпилмаган, аксинча 24/7 режимида ишламоқда. Бундан ташқари, вазирлик Ўзбекистон фуқароларидан бу икки давлатга бормасликни сўрайди. 16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ фуқаро Эрондан эвакуация қилинган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Бурҳоновга кўра, айни дамда Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикаси ва Исроилдаги элчихоналари ёпилмаган, аксинча фавқулодда 24/7 режимида ишламоқда. Элчихоналар ўз сайтлари ҳамда ижтимоий тармоқдаги платформалари орқали фуқароларни огоҳликка чақирган, сабабсиз кўчага чиқмасликни ва маълум қийинчиликларга дуч келганда албатта дипломатик корпусларга мурожаат қилишни сўраган.
“Фуқароларимизга иккала давлатга ҳам бормасликни тавсия қиламиз. Айни пайтда Эрон ва Исроилда бўлиб турган фуқароларимиздан эса зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни, дипломатларнинг чақириқларига доимий амал қилишларини сўраймиз”, – Аҳрор Бурҳонов, ТИВ расмий вакили.
Бурҳоновнинг қўшимча қилишича, 16 июнь ҳолатига кўра, 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Эрон ҳудудидан Туркманистон ва Озарбойжон орқали муваффақиятли эвакуация қилиниб, давлатга етказилди.
“Мазкур жараёнда яқиндан кўмак берган Туркманистон, Озарбойжон ва Эрондаги ҳамкасбларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз. Фуқароларимизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча зарур чоралар кўрилмоқда”, дейди ТИВ вакили.
Тавсия этамиз
Трамп билан урушиб қолган Маск янги партия тузмоқда
Жаҳон | 15:19 / 06.07.2025
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10 / 06.07.2025
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда 9 ёшли икки бола фермер хўжалиги ҳовузига чўкиб кетди
Жамият | 20:51
-
Чорвоқ сув омборига оқова сув қуйилаётгани рад этилди
Жамият | 20:44
-
Туркиялик 12 аскар Ироқдаги ғорда метандан заҳарланиб ҳалок бўлди
Жаҳон | 20:38
-
Саида Мирзиёева Зойид номидаги халқаро мукофотнинг ҳакамлар ҳайъатига киритилди
Ўзбекистон | 20:03
Мавзуга оид

13:55
Исроил ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийчилар объектларига зарба берди

10:58
Исроилда Ғазода доимий оташкесим ўрнатиш талаби билан кўп минг кишилик акция ўтказилди

10:03
АҚШ ҲАМАСни Ғазодаги гуманитар ёрдам тарқатиш пунктига ҳужумда айблади

09:20