Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроилга янги ракеталар тўлқинини учирди
Ҳужумларнинг асосий нишонлари Ҳайфа ва Тел-Авив бўлган. Манбалар ҳайфада 5 киши, пойтахтда яна бир аёл ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган. Шунингдек, турли жойларда юздан ортиқ киши яраланган.

15 июнга ўтар кечаси икки томон ҳам Исроил ракета зарбалари остида қолгани ҳақида хабар берди.
Эрон давлат телевидениеси 100 дан ортиқ ракета (уларнинг турига аниқлик киритилмаган), шунингдек, дронлар учирилганини маълум қилди. Тел-Авив ва Ҳайфа шаҳарлари асосий нишонлар бўлди.
Исроил мудофаа армияси ҳам ракета учирилиши қайд этилганини маълум қилди ва ҳаво тревогасини эълон қилди. Ҳаво тревогаси сиреналари Иордания пойтахти Оман шаҳрида ҳам ишга тушди.
Ҳужум бошланганидан бир соатга яқин вақт ўтиб Исроил армияси фронторти қўмондонлиги аҳолига бошпаналарни тарк этишга рухсат берди.
CNN телеканали Исроил ёнғин-қутқарув хизматидаги манбасига асосланиб, Исроил марказида кўплаб турар жой бинолари Эрон зарбалари оқибатида шикастлангани, хусусан, Дан шаҳридаги саккиз қаватли бино ҳамда шу ҳудуддаги яна бир кўп қаватли уйга жиддий зарар етгани ҳақида хабар берди.
Magen David Adom тиббий хизмати Исроил шимолидаги Ғарбий Галилейдаги икки қаватли уйга зарба берилиши оқибатида 20-30 ёшлар оралиғидаги аёл киши ҳалок бўлганини хабар қилди. Шунингдек, шу жойда яшаган яна етти киши шифохонага олиб борилган.
Маҳаллий агентликлар Эрон томонидан зарбаларнинг икки тўлқини келгани, Ҳайфа ўққа тутилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, 20 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Шунингдек, Яҳудия тоғолди ҳудудида 24 киши яраланган.
Тел-Авивда ҳам 65 киши яраланган, шифохонага ётқизилганларнинг уч нафари оғир аҳволда, 5 кишининг аҳволи ўрта оғирликда, 57 нафари — енгил жароҳатланган.
Шфела ҳудудида яна 28 киши жароҳатланган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон 5 ойда қарийб 10 мингта электромобил импорт қилди
Ўзбекистон | 07:47
-
CNN: Ҳегсет Оқ уйни хабардор қилмасдан Украинага ёрдамни тўхтатган
Жаҳон | 07:40
-
Бундестаг стипендияси дастурида Ўзбекистон ёшлари сони кўпайтирилади
Ўзбекистон | 07:39
-
Мерц ҳарбий харажатларни ошириш зарурати ҳақида маълум қилди
Жаҳон | 07:36
Мавзуга оид

12:46 / 10.07.2025
АҚШ Исроилнинг асосий танқидчиси — Франческа Албанезени санкциялар рўйхатига киритди

08:07 / 10.07.2025
«Нетаняҳу сизни урушга бошламоқда»: Такер Карлсон Эрон президентидан интервю олди

21:27 / 09.07.2025
Нега баъзи демократиялар агрессив?

13:05 / 09.07.2025