Ўзбекистон | 17:00 / 14.06.2025
1398
5 дақиқада ўқилади

ТМК критик минераллар бўйича халқаро кадрлар тайёрлаш ташаббуси билан чиқди

Бугун дунёда энг кўп гапирилаётган сўзлардан бири – “критик минераллар”. Улар технологик тараққиётнинг юрагига айланиб, энергия сақлашдан сунъий интеллект, электротранспорт ва мудофаа тизимларигача бўлган соҳаларни ҳаракатга келтирмоқда. Эндиликда бу ресурсларни чуқур англайдиган, замонавий технологиялар билан ишлай оладиган ва халқаро тажрибага эга кадрлар тайёрлаш долзарб вазифага айланди. Шу боис бу ресурсларни чуқур тушунадиган, замонавий технологиялар билан ишлай оладиган ва халқаро малакага эга муҳандисларни тайёрлаш – бугунги куннинг устувор вазифасидир.

Критик хомашё ва нодир ер элементлари бугунги глобал иқтисодиётда тобора муҳим стратегик ресурсга айланмоқда. Дунёда технологик мустақиллик, яшил энергетика ва инновацион саноат тармоқларини барпо этиш бўйича кечаётган рақобатда ушбу ресурсларга эга бўлиш ва уларни чуқур қайта ишлаш имкониятига эга бўлган давлатларгина барқарор ривожланиш суръатларини сақлаб қолмоқда. Шу жиҳатдан қаралганда, Ўзбекистон учун ҳам геологик бойликларни биргина хомашё сифатида эмас, балки юқори қўшилган қийматга эга стратегик капитал сифатида қайта кўриб чиқиш вақти келди.

Технологик металлар олий мактаби. ТМК нимани мақсад қилмоқда?

Ўзбекистон геологик бойликлар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги энг истиқболли давлатлардан биридир. Аммо ушбу ресурслардан самарали ва узоқ муддатли фойдаланиш учун оддий геолог эмас, балки стратегик фикрлайдиган, замонавий технологияларни биладиган ва халқаро кўникмага эга муҳандислар, илмий тадқиқотчилар, саноат раҳбарлари зарур. Ҳозирда Ўзбекистонда бу йўналишларда кадрлар етишмовчилиги яққол сезилмоқда. Мавжуд техник университетларда критик минераллар ва нодир металлар соҳасига ихтисослашган, халқаро стандартларга мос мутахассис тайёрлаш амалиёти деярли йўқ.

Технологик металлар олий мактаби — мамлакатда илк бор критик минераллар бўйича халқаро даражадаги кадрлар тайёрлашга қаратилган олий таълим муассасаси ҳисобланади. Бу ерда таълим анъанавий назарияга эмас, балки амалиётга, саноат билан интеграцияга асосланади.

ТМКнинг илм-фан ва техник ривожланиш бошқармаси бошлиғи Тимур Ҳикматуллаев:

ТМК ўз олдига юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш, чуқур қайта ишлаш технологияларини жорий этиш, экспорт салоҳиятини оширишдек стратегик мақсадлар қўйган. Бундай ёндашув албатта, юқори малакали, замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрларга эҳтиёжни кескин оширмоқда. ТМК бу эҳтиёжни узоқ муддатли, барқарор тарзда қондириш учун ўзининг кадрлар тайёрлаш тизимини яратмоқда.

 

ТМК дуал таълим ва хорижда ўқишни давом эттириш имкониятини беради

Олий мактабнинг бакалавриат дастурида таълим жараёнлари Италиянинг машҳур Пиза университети билан ҳамкорликда олиб борилади. Таълимнинг ўзига хослиги, дарслар нафақат аудиторияда, балки ТМКнинг реал ишлаб чиқариш корхоналарида бўлади. Яъни талабалар бугун лабораторияда вольфрамнинг илмий асосларини ўрганса, эртага уни саноат корхонасида эритиш жараёнида иштирок этиш ва ушбу стратегик металлнинг бутун саноат занжири бўйлаб ҳаракатини амалий тажриба асосида кузатиш имкониятига эга бўладилар. Энг қизиғи, талабалар тўртинчи босқичда Италияга бориб, ўша ерда илм олишади.

Олий мактабнинг яна бир мақсади критик минераллар йўналишидаги магистратура дастуридир. Хитойнинг Геофанлар университети билан биргаликда йўлга қўйилган бу лойиҳа халқаро даражада геология, изланиш ва разведка соҳаларида мутахассислар тайёрлашга қаратилган. Таълимнинг иккинчи босқичида магистрлар Хитойда ўқишни давом эттиришади.

Олий мактабда ўқиб иккита дипломга эга бўлинг. Битта диплом халқаро!

Бакалавр ва магистратура босқичларида ўқиш жараёни инглиз тилида олиб борилади. Бундан мақсад халқаро мутахассисларни тайёрлашдир. Олий мактабнинг магистратура босқичи битирувчилари учун бериладиган энг катта имкониятлардан бири эса улар икки давлат дипломига эга бўлишади.

Маълумот учун, ушбу олий мактабнинг балакавр ва магистратура йўналишларига қабул жорий йилнинг 5 июн санасидан 25 июн санасига қадар давом этади.

Қўшимча маълумот учун:

📞+998 97 759 44 00 (Бакалавр йўналиши)

📞+998 97 477 00 46 (Магистр йўналиши)

📎Telegram bot: @school_of_uztmk_bot

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид