Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда ҳам илк АЭСни “Росатом” қурадиган бўлди
Қозоғистон ҳукумати тўртта даъвогар орасидан Россия компаниясининг аризасини энг мақбул деб топди. Хитойнинг CNNC корпорацияси берган ариза иккинчи энг яхши таклиф деб топилиб, у билан Қозоғистонда яна бир бошқа АЭС қуриш бўйича музокара ўтказишга қарор қилинди.

Фото: gov.kz
Россиянинг «Росатом» компанияси «энг мақбул ва фойдали» таклифи туфайли Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қурадиган консорциум етакчиси сифатида танланди. Бу ҳақда республика Атом энергияси агентлиги хабар берди.
Эҳтимолий пудратчилар рўйхатига «Росатом»дан ташқари «China National Nuclear Corporation» (Хитой), «Électricité de France» (Франция) ва «Korea Hydro & Nuclear Power» (Жанубий Корея) ҳам кирган эди. Уларнинг таклифлари ядро саноатини ривожлантириш бўйича идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқилиб, Россия компаниясининг аризасини энг мақбул деб топди.
Комиссия «Росатом» томонидан таклиф қилинган эҳтимолий харажатлар ва қурилиш муддати ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.
Атом энергияси агентлиги раиси Алмасадам Саткалиевнинг айтишича, Қозоғистон Хитой билан алоҳида – иккинчи АЭСни қуриш бўйича ҳамкорлик қилмоқчи. Бу борада Хитой томони билан алоҳида музокаралар ўтказилади.
2024 йил 6 октябрда Қозоғистонда атом электр станциясини қуриш имконияти бўйича референдум бўлиб ўтганди, унда сайловчиларнинг 71,12 фоизи бу ғояни қўллаб-қувватлади. АЭС Олмаота вилоятининг Улкен қишлоғидаги Балхаш кўли бўйида қурилиши режалаштирилган.
Аввалроқ, «Росатом» Ўзбекистонда кичик ва катта қувватли АЭС қуриши ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Зомин қозон патири географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтказилди
Жамият | 19:14
-
Чиқиндидан қарзи борлар 1 августдан бошлаб свет учун пул тўлолмайди
Ўзбекистон | 19:07
-
Чорвоқ бўйида курорт шаҳарча қуришмоқчи. Бу – Ўзбекистон табиатига хавфми?
Ўзбекистон | 18:59
Мавзуга оид

20:30 / 10.07.2025
Олмаотада ўзбекистонликлар ҳалок бўлган ҳостелдаги ёнғин бўйича суд ҳукми чиқарилди

16:48 / 10.07.2025
Тўқаев Трампнинг 25 фоизлик божлар ҳақидаги мактубига жавоб йўллади

14:32 / 09.07.2025
Россия Қозоғистонга кетган фуқаролардан 2 йиллик солиқни талаб қилмоқда

17:57 / 08.07.2025