Ўзбекистон | 12:56 / 14.06.2025
1407
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Better Cotton дастури қамрови кенгайтирилади

Женева шаҳрида Сенат раиси, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия раиси Танзила Норбоева Better Cotton халқаро ташкилоти бош директори Алан Макклей билан учрашув ўтказди.

Фото: Сенат ахборот хизмати

Унда Ўзбекистонда Better Cotton дастурини амалга ошириш жараёнлари ва бу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Better Cotton дастурининг нафақат сертификатлаштириш воситаси, балки экологик, ижтимоий ва меҳнат амалиётларини яхшилашга хизмат қилувчи платформа сифатидаги аҳамиятига алоҳида урғу берилди. 

Шу билан бирга, дастурда иштирок этиш орқали Ўзбекистон ишлаб чиқарувчилари учун жаҳон бозорларига чиқиш имкониятлари кенгайиши ва мамлакатнинг тўқимачилик маҳсулотлари соҳасида масъулиятли етказиб берувчи сифатидаги мавқейи мустаҳкамланиши қайд этилди.

Ўзбекистонда Better Cotton дастури қамровини кенгайтириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Бугунги кунда дастур қарийб 30 минг тонна пахта хомашёси етиштирадиган 6 та кластерни қамраб олган.

Томонлар шерикликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканини билдирди.

Мавзуга оид