Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Британия ихтисослаштирилган таълим дастурларини амалга оширади
Ўзбекистон элчихонасида CERGE-EI фонди президенти ва бош директори Тони Клаудино ҳамда ушбу ташкилот бошқаруви аъзоси Сюзан Уолтон билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Дунё
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда иқтисодий таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Тони Клаудино жорий йилнинг апрел ойида Ўзбекистонга қилган сафари давомида бўлиб ўтган учрашувлар натижаларини юқори баҳолади. "Ўзбекистонга ташриф давомида "Эл-юрт умиди" жамғармаси, шунингдек, мамлакатингизнинг қатор етакчи олий ўқув юртлари раҳбарияти билан самарали учрашувлар ўтказдик. Натижада шериклик муносабатларини ривожлантириш бўйича келишувга эришилди. Хусусан, иқтисодиёт соҳасида кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган ихтисослаштирилган таълим дастурлари ва стипендия ташаббусларини амалга ошириш кўзда тутилган", – деди у.
SSRN ва RePEc маълумотларига кўра, мазкур фонд дунёнинг етакчи тадқиқот институтлари қаторидан жой олган CERGE-EI (Иқтисодий тадқиқотлар ва магистратура таълими маркази —Иқтисодиёт институти) ҳузурида фаолият юритади. Университет ривожланиш иқтисодиётига ихтисослашган тадқиқот институтларининг глобал тармоғи бўлган Глобал тараққиёт тармоғининг бир қисмидир.
Жамғарманинг миссияси ривожланаётган мамлакатларда ёш мутахассисларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган. Шу мақсадда CERGE-EI ва Европадаги бошқа таълим муассасаларида ўқиш учун тадқиқот грантлари ва стипендиялар тақдим этади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди
Ўзбекистон | 15:21
-
Ҳарбий жиноятларда айбланган Россия бригадаси командири ҳалок бўлди
Жаҳон | 15:10
-
Ўзбекистон ва Малайзия халқаро тан олинган ўқув дастурларини жорий этади
Ўзбекистон | 15:00
Мавзуга оид

15:00
Ўзбекистон ва Малайзия халқаро тан олинган ўқув дастурларини жорий этади

10:25 / 11.07.2025
Ўзбекистон ва Британиянинг иқтисодий йўналишдаги "ақл марказлари" ҳамкорлик қилади

15:26 / 09.07.2025
Россия Ўзбекистонда рус тилини тарғиб қилиш бўйича тадқиқот олиб боради

13:30 / 05.07.2025