Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА: Эроннинг Натанздаги объектида радиация сизиб чиқди
Исроил Натанздаги Эроннинг энг йирик уран бойитиш марказига зарба берди. АЭХА маълумотларига кўра, иншоот ичида радиация ажралиб чиққан.

Фото: Maxar Technologies/Handout/REUTERS
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) бош директори Рафаэл Гросси 13 июн, жума куни Эроннинг Натанз шаҳридаги уранни бойитиш бўйича муҳим иншоотда Исроил ҳужумларидан сўнг алфа-зарралар ажралиб чиқди, деди. «Натанз иншооти ташқарисидаги радиация даражаси ўзгаришсиз қолмоқда. Тегишли ҳимоя чоралари билан назорат қилинади», — дея Гроссининг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик матбуот хизмати.
Эрон Атом энергияси ташкилоти раҳбари Муҳаммад Исломий, ўз навбатида, Исроил ҳужумлари Натанздаги иншоотга жиддий зарар етказмагани ва радиация сизиб чиқишига олиб келмаганини даъво қилмоқда. «Зарар ер даражасида бўлгани ва қурбонлар бўлмагани яхши. Аҳолини хавотирга солиши мумкин бўлган радиация сизиб чиқиши ҳам кузатилмаган. Ҳозирда етказилган зарарни баҳолаяпмиз», — деди у.
Аввалроқ Эроннинг Исфахон вилояти губернатори хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Акбар Солиҳий Натанзда ядровий заҳарланиш ҳақида хабарлар йўқлигини маълум қилганди.
Гроссининг таъкидлашича, давлатлар ўртасидаги вазият ёки муносабатлардан қатъи назар, ядровий иншоотларга «ҳеч қачон ҳужум қилинмаслиги керак». Бундай ҳужумлар Ер аҳолисига ҳам, атроф-муҳитга ҳам зарар етказиши мумкин, деди у. «Бундай ҳужумлар ядровий хавфсизлик ва кафолатлар, шунингдек, минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизлик учун жиддий оқибатларга олиб келади», — дея БМТ матбуот хизмати АЭХА раҳбарининг сўзларини келтирди.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия фронтда муҳим ютуқларга эришди, Путин Трампга узил-кесил йўқ деди — “Геосиёсат”
Жаҳон | 23:17
-
Шавкат Мирзиёев 15-20 дақиқа тирбандликда қолиб кетди, Фарҳод бозорида товламачилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:11
-
Эстония Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакетини блоклаш билан таҳдид қилди
Жаҳон | 23:09
-
NYT: Путин Россия армияси яқин ойларда Украина мудофаасини ёриб ўтишига ишонмоқда
Жаҳон | 22:34
Мавзуга оид

21:27
Нега баъзи демократиялар агрессив?

13:05
Франция разведкаси: Эроннинг ядровий дастури «узоқ вақтга» кечиктирилди

12:20
«Ғазо бу — фожиа»: Трамп ва Нетаняҳу Ғазо масаласида махфий учрашув ўтказди

07:27