Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ем-хашакка кетган пулларни чиқариб олиш ҳам осонмас” – уйида қорамол боқаётган чорвадорлар
Ўзбекистонда 2025 йилнинг бошидан буён гўшт нархлари сезиларли ошди. Сўнгги ҳафталарда ҳудудларда суякли мол гўшти чакана савдода 140 минг cўмгача кўтарилди. Ем маҳсулотлари нархи тобора ошиб бораётган, чорва учун яйловлар қисқараётган бир пайтда уй шароитида новвосни емлаб семиртириб сотаётган фарғоналик чорвадорларга микрофон тутди.

Каттагина ери бўлган Кабиржон Ғофуров ҳар бир қорамоли учун бир кунда ўртача 70 минг сўмлик ем беришини айтди.

“Қорамол боқиш осон эмас, айниқса ем нархи тобора ошиб бораётган бир пайтда. 15-20 миллион сўмга новвос оласиз. Унга ем, хашак олиш керак. Агар ем маҳсулотларининг ҳаммасини сотиб олсангиз [ўзининг харажатини] қопламайди. Ҳеч бўлмаса хашак ўзингиздан чиқса ҳарна ёрдам бўлади-да. Гектар боғим бор. Хашакни бўлсаям ўзимдан чиқаришга ҳаракат қиламан.
Одатда, бозордан уруғликка қора симментал новвос оламан, уни ўзимизнинг жайдари ғунажинга қўшсак, тез етиладиган новвос туғилади. Кўпроқ ана шундай новвосни боқишга ҳаракат қиламан. Чорвани кўпроқ ўзингиздан чиқарсангиз, ўзингиздан ўт чиқиб қолса, ана шунда фойда бор. Акс ҳолда гўнгича сотсангиз ҳам ҳатто ўзининг пулини ҳам чиқара олмайсиз.
Ҳар йили кузда кунжара сотиб оламан, арзонроқ. Ҳозир кунжара ҳам 6,5 минг сўмга кўтарилиб кетди. Тобора новвос олиб боқишнинг фойдаси минусга қараб кетяпти. Бир қоп кепак 80-85 минг сўмга кўтарилди. Гўшт қиммат дейишади-ю, лекин ўша гўштни етиштириб олиш ҳам осон бўлмаяпти-да.
Мисол учун, кунжара ўтган йилнинг сентябр ойида 4–4,5 минг сўм эди. Январнинг охири, февралларга бориб 5–5,5 минг сўм бўлди. Мана ҳозир 6,5–7 минг сўмга чиқиб олди. Кепак ҳам аввал 50–55 минг сўм эди, 60 минг сўм бўлди. Январга ўтиб 70 минг сўм бўлди, ҳозир мана 85–90 минг сўмга чиқиб кетди. Буғдойдан кепак қиммат. Буғдой 3–3,5 минг сўм, кепак ҳам бундан ошиб кетяпти.
Оддий мисол, мана шу новвосни ўтган йилнинг октябр ойида 17 миллион сўмга сотиб олганман. Бир кунда икки маҳал 4 кгдан 8 кг кунжара ейди. 3 килодан кепак ейди. Силос ейди 10 кг. Ўртача ҳисоблаганингизда бир кунлик “расходи” 70 000 сўмга боради. Энди буни 10 ой боқсак 21 миллион бўлар экан. Умумий харажат 38 миллион сўм бўляпти. Энди буни 45 миллион сўмга сотамизми, 42 миллионгами насиб бўлгани бўлади.
Агар ем арзон бўлса, гўшт нархи ҳам тушади. Гўшт нархини туширсак, ем-хашак қиммат. Қопламаяпти бир-бирини. Ўшанинг учун қиммат бўлиб кетяпти-да.
Кунжара бермасангиз моллар семирмайди. Кунжара олиб бераман десангиз, қимматлик қилиб ошиб кетяпти, таннарх ошиб кетяпти. Нимадир қилиш керак. Ем нархини туширмасак бўлмайди”, – дейди у.
Новвосдан кўра сигир боқиш афзал...
Яна бир қорамол боқувчи Мухбиржон Абдувалиевнинг айтишича, аслида гўшт йўналишида мол боқишдан кўра сигир боқиш фойдалироқ.

“5-6 ойлик атрофидаги буқаларни сотиб оламиз. Жонли вазни ўртача 200 кг, 14-15 миллион сўм атрофида бўлади. Фақат зотли мол боқамиз. Олиб, бир йил давомида боқамиз. Биринчи ойларига ҳар бир мол 1 миллион сўм атрофида “расход” қилади.
Зотли моллигининг ҳисобига ҳар ой вазнини тортиб борамиз. Бир ойда қанча ем еяпти, қанча вазн қўшяпти. Ҳисоб-китобини қилиб бормасангиз ҳисобда адашасиз. Қорамолларимз 1,5 ёшга боргандан кейин еган емига яраша вазн қўшмай қўяди. Ана шу маҳалда кейин гўштга топшириб юборамиз.
Тоза силос, тоза ем берганимизнинг ҳисобига ўша мол 700 кг бўлади. Жонли вазнини ўртача 60 000 сўмдан ҳисоблайдиган бўлсангиз, 40–42 миллион сўм пул бўлади. Гўшт нархи кўтарилишининг ҳисобига фойда бор холос. Агар гўшт кўтарилмайдиган бўлса, новвос боқишдан фойда йўқ. Сигир боққан яхши. Битта сигир тўртта новвоснинг фойдасини келтиради. Ундан сут соғиб сотасиз. Ҳар йили боласи ёнга қолади.
Чорвадорларга ер ажратиладиган бўлса, яхши бўларди. Шунда ем нархи тушишининг имкони топилармиди?”
Сарвар Зиёев,
Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Ўзбекистон Эритрея билан дипломатик муносабат ўрнатди
Ўзбекистон | 17:47
-
Идиш ювиш губкаси: ҳожатхона таглигидан 456 баравар кўп бактерия сақлайдиган ошхона буюми ҳақида нималарни биласиз?
Жамият | 17:19
-
Тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди
Ўзбекистон | 17:16
Мавзуга оид

19:40 / 28.06.2025
Ўзбекистон Мўғулистондан 2 минг тонна «ҳалол» от ва қўй гўшти сотиб олади

15:34 / 19.06.2025
Ўзбекистон бозорига Беларусдан мол гўшти мақбул нархларда етказиб берилиши мумкин

10:37 / 16.06.2025
"Гўшт, сут, парранда гўшти ва тухум нархи барқарор бўлиши шарт" - президент

22:48 / 09.06.2025