Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренд қиймати 3,2 трлн долларга етди
Бунда АҚШдаги брендлар улуши 77,9 фоизни ташкил этмоқда. Brand Finance’га кўра, Apple’нинг қиймати 11 фоизга — 574,5 млрд долларгача ошган.

Фото: AP
Дунёдаги энг қиммат 100 та IT-бренднинг қиймати 3,2 триллион долларга етди — уларнинг 2,5 триллион доллари 44 та Америка брендига тегишли. Бу ҳақда Brand Finance тадқиқотида сўз боради.
Қайд этилишича, АҚШдаги брендларнинг улуши 77,9 фоизни ташкил этади. Хитойга тегишли 24 та бренд умумий қийматнинг 11,4 фоизини, 9 та Япония бренди — 2,1 фоизни, Жанубий Кореянинг 5 та бренди — 3,9 фоизни, Ҳиндистоннинг 5 та бренди эса 1,7 фоизни эгаллаган.
Apple кетма-кет иккинчи йил рейтингда биринчи ўринни эгалламоқда, унинг қиймати 11 фоизга — 574,5 миллиард долларгача ошган. Сўровларга кўра, истеъмолчиларнинг 80 фоиздан ортиғи ушбу бренд билан таниш, 45 фоизи эса Apple маҳсулотлари ёки хизматларидан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Рейтингда иккинчи ўринни Microsoft (+35 фоиз, 461,1 миллиард долларгача) эгаллади. Ундан кейинги поғоналардан Google (+24 фоиз, 413 миллиард долларгача), Amazon (+15 фоиз, 356,4 миллиард доллар), TikTok/Douyin (+26 фоиз, 105,8 миллиард доллар) ўрин олди.
Meta компаниясига тегишли Facebook эса 91,5 миллиард долларлик кўрсаткич билан олтинчи ўринга тушиб кетди ва Samsungʼнинг ўрнини эгаллади.
IT соҳада энг кескин ўсиш Nvidia брендида қайд этилди (+98 фоиз, 87,9 миллиард долларгача) — у ўтган йилги 10-ўриндан саккизинчи поғонага кўтарилди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хоқон Фидан: Исроилнинг Ғазодаги геноциди минтақадаги ўн йиллик тараққиётни йўқ қилди
Жаҳон | 10:46
-
Ўзбекистон Покистонда логистика марказини ташкил этишга қизиқиш билдиряпти
Иқтисодиёт | 10:41
-
Россия Коммунистик партияси: Хрушчевнинг Сталин ҳақидаги маърузаси хато бўлган
Жаҳон | 10:05
-
Венгрия Ўзбекистонда Усмонийлар даврига оид экспонатларни намойиш этмоқчи
Ўзбекистон | 09:38
Мавзуга оид

21:12 / 02.07.2025
Apple Ҳиндистонда iPhone ишлаб чиқаришни кенгайтиришда кутилмаган муаммога дуч келди

18:42 / 28.06.2025
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради

16:50 / 26.06.2025
Интернетда iPhone 17 Pro суратлари пайдо бўлди

00:33 / 20.06.2025