Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ ва БМТ АҚШни ХЖC судяларига қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
Европа Иттифоқи раҳбарияти ва БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари АҚШнинг Халқаро жиноий суд Апелляция палатасининг тўрт судясига нисбатан санкцияларини танқид қилди.

Фото: AP
Европа Иттифоқи раҳбарияти ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Турк 6 июн, жума куни АҚШни Халқаро жиноий суд (ХЖC) Апелляция палатасининг тўрт нафар судясига қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди, улардан икки нафари Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоавни ҳибсга олиш учун ордер бериш масаласини кўриб чиқмоқда.
«Европа комиссияси Халқаро жиноий суд ва унинг мансабдор шахсларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди. ХЖC дунёдаги энг оғир жиноятлар учун масъул бўлганларни жавобгарликка тортади ва жабрланувчиларга овоз беради. У босимсиз ҳаракат қила олиши керак», деди Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен X ижтимоий тармоғида. «Биз ҳар доим глобал адолат ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш тарафдори бўламиз».
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ҳам судяларни ҳимоя қилиб чиқди. «ХЖС энг оғир жиноятлар олдида адолатни таъминлайди. У босимдан холи ва ўз тамойилларига содиқ қолиши керак. Биз унинг фаолиятини доимо қўллаб-қувватлаймиз ва мустақиллигини ҳимоя қиламиз», — деди у.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Эронга уранни бойитишни тўлиқ тўхтатишни таклиф қилди – ОАВ
Жаҳон | 20:08
-
Дуров муваффақиятли компания ташкил қилишнинг асосий шартини айтди
Жаҳон | 19:42
-
Май ҳам ўтди, қонундан эса дарак йўқ: давлат хизматчилари даромади қачондан декларацияланади?
Ўзбекистон | 19:23
Мавзуга оид

18:13
Трамп 1 августдан Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож жорий қилди

17:23
Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари Душанбеда терроризмга қарши илк мулоқотни ўтказди

13:06
Россияга қарши санкцияларнинг 18-пакети Словакияга боғлиқ бўлиб қолмоқда

09:34