Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон "Яшил макон" дастурлари доирасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит масалаларини мувофиқлаштириш федерал вазири Мусадик Масуд Малик билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА
Музокаралар чоғида иқлим ўзгариши, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш, яшил энергетика, сув ресурсларини оқилона бошқариш, барқарор ривожланиш соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Покистон вазири Ўзбекистон билан иқлим ўзгариши ва қайта тикланадиган энергетика соҳаларидаги олий таълим муассасалари ўртасидаги "биродар университетлар" алоқаларини ўрнатиш, Ўзбекистоннинг "Яшил макон" ва "Яшил Покистонни кенгайтириш" дастурлари доирасида ҳамкорликни кучайтириш, жамоатчиликни хабардор қилишга қаратилган қўшма тадбирлар ўтказиш ҳамда экологик шерикликни мустаҳкамлаш мақсадида икки томонлама ҳуқуқий базани яратишни таклиф қилди.
Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган барча йўналишлар бўйича амалий ишчи алоқаларни давом эттириш ва икки мамлакат манфаатларига хизмат қилувчи лойиҳалар устида фаол ишлашга келишиб олди.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

10:56 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ўрнатяпти

15:19 / 11.07.2025
"Яшил" ташаббусларни қўллаб-қувватлаш тартиби белгиланди

10:41 / 08.07.2025
Ўзбекистон Покистонда логистика марказини ташкил этишга қизиқиш билдиряпти

08:22 / 08.07.2025