Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабга ишга кириш учун нима қилиш керак?
Бошқа ҳудудлардаги таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагоглар электрон платформага киритилган таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларнинг бирини танлаши керак бўлади.

Фото: Kun.uz
У кўрсатилган вакант соатлар бўйича 15 майдан 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан тўғри мурожаат қилади.
Ўқитувчи-педагоглар таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб директорига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
- мутахассислиги, дарс берадиган фанини кўрсатган ҳолда директор номига ариза;
- доимий яшаш манзили (ҳудуд, туман/шаҳар номи), телефон рақами кўрсатилган маълумотнома — объективка;
- олий ёки биринчи малака тоифасига эга эканлигини тасдиқловчи сертификат нусхаси.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда дарс бериш истагини билдирган ўқитувчи-педагогларни саралаш бўйича Ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ таркибига мактаб директори, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, кадрлар бўйича менежер (инспектор), психолог, мактаб касаба уюшмаси вакили киритилади.
Ишчи гуруҳ мурожаат этган ўқитувчи-педагоглар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқади.
Белгиланган талабларга мос келган ҳамда вакант соатлар бўйича бир ўринга икки ва ундан ортиқ номзодлар бўлган тақдирда, улар касбий билим ва кўникмалар, педагогик маҳорат ҳамда психологик қобилият йўналишида ишчи гуруҳ томонидан суҳбатдан ўтказилади.
Саралаш онлайн тарзда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактаб ҳар йили 5 августга қадар ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш ва суҳбат натижаларига кўра сараланган ўқитувчи-педагоглар ҳақидаги маълумотларни электрон платформага киритади.
Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларда ишламоқчи бўлган ўқитувчи-педагоглар:
- тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши;
- дарс бераётган фани бўйича биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши;
- бошқа ҳудудда камида бир йил педагогик фаолият юритган бўлиши;
- амалда фаолият юритаётган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатида мавжуд бўлмаслиги талаб этилади.
Тавсия этамиз
Навоийни кимлар заҳарлаяпти? – экология вазири изоҳ берди
Ўзбекистон | 11:23 / 25.07.2025
Ишдаги ишқнинг якуни: селекторда “қўлга тушган” амалдор ишдан олинди
Ўзбекистон | 10:42 / 25.07.2025
Франция Фаластин давлатини тан олади — Макрон
Жаҳон | 09:46 / 25.07.2025
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03 / 24.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Навоийуран” ва НКМК ходимлари уран радиоактив моддасини сотишга урингани маълум бўлди
Ўзбекистон | 17:32
-
Paynet: Ўзбекистонда финтех соҳасини тубдан ўзгартиришга қаратилган 5 янги хизмат
Ўзбекистон | 17:00
-
Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатишга келишиб олди
Жаҳон | 16:57
-
“Иқтисодни халқ саломатлигидан устун қўйишмасин” – заҳарланаётган навоийликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 16:21
Мавзуга оид

07:42 / 26.07.2025
Москвадаги олий мактаб талабаларига ўқишни бошқа олийгоҳларга кўчириш таклиф қилинди

20:45 / 23.07.2025
Ҳиндистон талабаларга Ўзбекистондаги тиббий олийгоҳда ўқимасликни тавсия қилди

13:07 / 23.07.2025
Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ходимларига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади

10:01 / 22.07.2025