Таълим | 13:07 / 23.07.2025
1078
2 дақиқада ўқилади

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ходимларига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади

Муҳокамалар порталида «Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Унга кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:

➖касбий таълим ташкилоти ўқитувчисининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим ташкилоти ўқитувчиларининг базавий тариф ставкаларига;
➖академик лицей ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда ихтисослаштирилган мактабларнинг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига;
➖ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг фан номзоди ёки фалсафа доктори, фан доктори илмий даражаларига, шунингдек, профессор ёки доцент илмий унвонларига эга бўлган ўқитувчи ва ишлаб чиқариш таълими усталари меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра олий таълим ташкилотининг катта ўқитувчисига;
➖ўрта махсус ва касбий таълим ташкилоти психологининг базавий тариф ставкалари мос равишда умумий ўрта таълим ташкилоти психологи базавий тариф ставкаларига;
➖ўрта махсус ва касбий таълим ташкилоти директори, ижрочи директори, директор ўринбосарлари базавий тариф ставкаси умумий ўрта таълим ташкилоти директори ва директорининг ўринбосарлари базавий тариф ставкасига тенглаштириш таклиф этилмоқда.

2026 йил 1 январдан бошлаб ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор, ижрочи директор ва директор ўринбосарларига фаолият самарадорлик кўрсаткичлари натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоизгача миқдорида ҳар ойлик устамалар белгилаш режалаштирилган.

Мавзуга оид