Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон қишлоқ хўжалиги техникаларини биргаликда ишлаб чиқаради

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "AgroTech Klaster" МЧЖ вакилларининг Покистонга ишчи сафари ташкил этилди. Лаҳор шаҳрига сафар давомида Покистоннинг трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи компаниялари билан музокаралар ўтказилди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари, шунингдек, Покистон Саноат ва ишлаб чиқариш вазирлиги, Millat Tractors, Al-Ghazi Tractors, "Покистон автомобил ва қишлоқ хўжалиги учун эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчилар уюшмаси", Hamza Wazir Tractors, Buraq tractors каби етакчи трактор компанияларининг ишлаб чиқариш қувватлари ва қўлланиладиган технологиялар билан жойида танишди.
AgroTech Klaster МЧЖ томонидан ишлаб чиқариладиган трактор ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникалари тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда уларнинг афзалликлари, техник кўрсаткичлари тўғрисида ҳамкор томонни қизиқтирган саволлар бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Музокаралар чоғида икки томонлама манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, трактор ва турли қишлоқ хўжалиги техникаларини Ўзбекистон ва Покистонда биргаликда ишлаб чиқариш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мамлакат делегацияси вакиллари, шунингдек, Покистон машинасозлик, жумладан трактор воситалари ва қишлоқ хўжалиги техникалари бозорига оид маркетинг маълумотлари, маҳаллийлаштириш даражаси, соҳага оид қонунчилик талаблари билан ҳам батафсил танишди.
Музокаралар натижасида 50-85 от кучига эга бўлган, икки давлат иқлимига мослаштирилган тракторларни ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникаларини ҳамда улар учун эҳтиёт қисмларни биргаликда ишлаб чиқаришни илгари суриш, маҳсулотлар нархини оптималлаштириш масалаларида келишувларга эришилди.
Ўзаро мулоқотни давом эттириш, AgroTech Klaster МЧЖ фаолияти билан жойида танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш учун Покистоннинг қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчилари Ўзбекистонга таклиф этилди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Марказий банкнинг банкларда текшириш ўтказиш тартиби ўзгаради
Ўзбекистон | 07:51
-
Австралия Тайван учун уруш бошланган тақдирда ўзига ҳеч қандай мажбуриятни олмайди
Жаҳон | 07:47
-
Фармацевтика агентлигининг асосий вазифалари қайта кўриб чиқилади
Ўзбекистон | 07:43
-
Лондонда Palestine Action ташкилоти тарафдорлари қўлга олинди
Жаҳон | 07:30
Мавзуга оид

10:56 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Покистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ўрнатяпти

07:55 / 10.07.2025
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун имтиёзли маблағ ажратилади

10:27 / 09.07.2025
Экинлар уруғликларининг сифатини баҳолаш тизими ислоҳ қилинади

12:36 / 08.07.2025