Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда ходимлари иссиқдан қийналаётган компанияларни жаримага тортиш бошланди
Иш берувчи ўз ходимлари учун қулай шароитни таъминлашга мажбур. Янги қоидаларга кўра, энди ҳар бир ишчининг ёнида шериги бўлиши керак.

Фото: Getty images
Японияда 1 июндан компаниялар учун янги қоидалар кучга кирди. Унга кўра, иш берувчи ўз ходимларини иссиқдан ҳимоя қилишга мажбур. Акс ҳолда улар 500 минг иена (салкам 3,5 минг доллар) миқдорида жаримага тортилади, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай чораларнинг кучайтирилишини ўтган ёзда кузатилган аномал юқори ҳарорат билан изоҳламоқда. 2024 йил июл ойи Япония метеокузатувлари тарихидаги энг иссиқ ёз ойига айланган ва оқибатда 30 киши ҳалок бўлган, шунингдек, 1,2 мингга яқин одам жабрланган эди.
Бу айниқса, қурувчилар ва ишлаб чиқаришдаги ишчиларга кучли таъсир қилган. Янги қоидаларга кўра, ҳар бир ходимнинг ёнида шериги бўлиши керак. Бундан ташқари, иш берувчи ишчиларни уларнинг соғлиғи ҳолатини назорат қиладиган махсус қурилма билан таъминлаши керак бўлади.
Шу билан бирга, иш берувчилар зиммасига ҳарорат индексини назорат қилиш мажбурияти юкланди. Агар у Целсий бўйича 28 даражадан ошиб кетса ёки ҳаво ҳарорати бир соат давомида 31 даража бўлса, тегишли чораларни кўриш керак: хонани совитиш, қўшимча танаффуслар ташкил этиш, иссиқ уриши белгилари юзага келса — биринчи ёрдам кўрсатиш.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баҳолашича, 2000 йилдан 2019 йилга қадар ҳар йили иссиқ об-ҳаво туфайли қарийб 500 минг ўлим ҳолати қайд этилади. Халқаро меҳнат ташкилоти эса 33-34 даража иссиқда инсон ўз ишчанлигини 50 фоизгача йўқотишидан огоҳлантиради. 2030 йилга бориб ҳавога чиқарилаётган зарарли газлар қисқармаса, иссиқлик стреси оқибатида юзага келадиган иқтисодий зарар 2,4 триллион долларга етиши мумкин.
Японияда йирик компаниялар аллақачон ушбу қоидаларга риоя қилишни бошлаган. Shimizu Corp. қурилиш компанияси барча ходимларини термометрлар билан таъминлаган, Yamato Transport Co. етказиб бериш хизмати эса 75 мингта совитиш нимчалари ва 3 мингта ҳарорат ҳамда намликни ўлчаш ускуналарини харид қилган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Путин Зеленский билан фақат Украина таслим бўлган тақдирдагина учрашишга рози бўлади – Кислица
Жаҳон | 23:38 / 12.07.2025
-
Италия мафиясининг Лотин Америкасидаги етакчиси қўлга олинди
Жаҳон | 23:21 / 12.07.2025
-
Франция таркибида Янги Каледония давлати ташкил қилинади
Жаҳон | 22:41 / 12.07.2025
Мавзуга оид

00:31 / 10.07.2025
Япониялик олимлар озишнинг кутилмаган усулини ишлаб чиқади

23:21 / 07.07.2025
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди

18:22 / 01.07.2025
Жазирама сабаб Эйфел минорасининг юқори қисми туристлар учун ёпилди

15:42 / 27.06.2025