Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШ ҳужумига қарамай, ядро соҳасини ривожлантиришга ваъда берди
Эрон томони ядровий объектларга берилган зарбалар «МАГАТЭ лоқайдлиги, ҳаттоки кўмагида содир этилгани»ни таъкидлаб, дунё ҳамжамиятини АҚШнинг ҳаракатларини қоралашга чақирди.

Фото: REUTERS
Эрон ўзининг ядро саноати ривожланиши тўхтатилишига йўл қўймайди. Бу ҳақда мамлакат Атом энергияси ташкилоти маълум қилди.
Ташкилот Эрондаги учта ядровий объект — Фордо, Натанз ва Исфаҳонга амалга оширилган ҳужумларни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атаб, дунё ҳамжамиятини АҚШни Эронга уюштирган ҳужумини учун қоралашга чақирди.
«Жиноят МАГАТЭнинг лоқайдлиги, ҳаттоки кўмагида содир этилди… Дунё ҳамжамияти бу қонунсизлик ҳаракатини, яъни «жунгли қонунлари» тамойилига асосланган бу ҳодисани қоралаши ва Эроннинг қонуний ҳуқуқларини тиклашда уни қўллаб-қувватлаши кутилмоқда», — дейилади Mehr агентлиги хабарида.
Эрон ядровий иншоотларига ҳужум 22 июнга ўтар кечаси амалга оширилди. Ғарб ОАВга кўра, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари зарба беришда B-2A Спирит бомбардимончисидан фойдаланган. Мамлакат президенти Доналд Трамп Эроннинг муҳим ядровий объектлари йўқ қилинганини маълум қилди. Эрон давлат телевидениеси сиёсий директори ўринбосари Ҳасан Абединий эса жонли эфирда Эрон «бироз олдин» ушбу учта ядровий объектни эвакуация қилганини айтди. Бу Теҳроннинг АҚШнинг ўз ядровий объектларини бомбардимон қилишига биринчи расмий муносабати бўлди. Абединий Эрон «жиддий зарар кўрмагани, чунки материаллар аллақачон олиб чиқиб кетилгани»ни таъкидлаган.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ қароргоҳида Фаластин бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади
Жаҳон | 08:15
-
Инфратузилма объектларини қуришда муқобил энергия воситалари жорий этилади
Жаҳон | 08:05
-
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди
Жаҳон | 08:01
-
Моддий маданий мерос объектларини ижарага бериш онлайн аукцион орқали амалга оширилади
Ўзбекистон | 07:53
Мавзуга оид

08:01
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди

21:29 / 13.07.2025
Евркомиссия раҳбари АҚШ божларига жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди

19:50 / 13.07.2025
АҚШ бош прокурори Трампга қарши ишларга алоқадор 20 дан ортиқ ходимни ишдан бўшатди

15:28 / 13.07.2025