Трамп: Россиянинг Украинага берган зарбаларидан ҳайратдаман ва ҳафсалам пир бўлди
АҚШ президентининг сўзларига кўра, Россия Украинада тинчликка эришиш истагига тўғри келмайдиган ҳаракатларни давом эттирмоқда.

Фото: REUTERS
АҚШ президенти Доналд Трамп Россиянинг Украина шаҳарларига ҳаво ҳужумлари мамлакатлар делегациялари тинчлик музокаралари олиб бориши керак бўлган бир пайтда содир бўлаётганидан ҳайратда қолганини айтди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари 30 май, жума куни Илон Маскнинг Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари лавозимидан кетиши муносабати билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Мени жуда ҳайратда қолдирган нарсаларни кўрдим. Музокаралар чоғида Киев каби шаҳарларга ракеталар учирилди. Музокаралар эса, менинг ўйлашимча, якунланишига жуда яқин эди», — деди АҚШ президенти.
Трампнинг сўзларига кўра, «биз муаммони деярли ҳал қилдик», бироқ Россия Украина шаҳарларини ракеталардан нишонга олиб, одамларни ўлдирган. «Мени ҳайратга солган нарсаларни кўрдим. Мен ҳайрон бўлишни ёқтирмайман. Шунинг учун жуда ҳафсалам пир бўлди», — деди Америка раҳбари.
Трампнинг сўзларига кўра, сўнгги ҳафтада Россиянинг Украинага қарши урушида камида беш минг киши ҳалок бўлган – «уларнинг аксарияти аскарлар, шунингдек, бутун Украина бўйлаб кичик шаҳарчаларда яшаган одамлардир». «Мен бу тўхтаганини кўришни истардим», деди АҚШ президенти.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ яқин 48 ичида Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасига тайёргарлик кўрмоқда — NBC News
Жаҳон | 12:57
-
Neuralink чипи ўрнатилган эркак бир ҳафтада фикр кучи орқали видеоўйин ўйнашни ўрганиб олди
Жаҳон | 12:28
-
Ўзбекистон элчихонаси Исроилдаги ватандошлардан эҳтиёткорликни оширишни сўради
Ўзбекистон | 12:06
-
Бу содир бўлди: АҚШ тарихда илк марта Эронга зарба берди
Жаҳон | 11:58
Мавзуга оид

12:57
АҚШ яқин 48 ичида Эроннинг эҳтимолий жавоб зарбасига тайёргарлик кўрмоқда — NBC News

11:58
Бу содир бўлди: АҚШ тарихда илк марта Эронга зарба берди

10:57
ОАВ: Трамп маъмурияти Андрей Ермакдан норози

10:29