Жаҳон | 10:41 / 31.05.2025
3213
2 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлиги бир ҳафтада 13 та аҳоли пункти назоратга олинганини маълум қилди

Харкив вилоятидаги Кодрашовка аҳоли пункти «Запад» кучлар гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида» назоратга олинди - Россия Мудофаа вазирлиги.

Фото: РИА Новости

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Харкив вилоятидаги Кондрашовка аҳоли пункти Россия қўшинлари назоратига ўтганини маълум қилди. Бу ҳақда 30 май, жума куни Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Кодрашовка аҳоли пункти «Запад» кучлар гуруҳи бўлинмаларининг қатъий ҳаракатлари натижасида назоратга олинди», — дейилади Россия идораси хабарида.

Ҳаммаси бўлиб 24-30 май кунлари 13 та аҳоли пункти рус қўшинлари назоратига ўтди: Суми вилоятидаги Локня, Владимировка, Беловодий ва Константиновка, Харкив вилоятидаги Строевка ва Кондрашовка, Донецк вилоятидаги Ступочки, Романовка, Старая Николаевка, Гнатовка, Шевченко, Отрадное ва Зеленое Поле», дейилади Мудофаа вазирлиги ҳисоботида.

«Жорий йилнинг 24-30 май кунлари Киев режимининг Россия Федерацияси ҳудудида фуқаролик нишонларига самолёт типидаги зарба берувчи учувчисиз учоқлар ва Ғарбда ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланган ҳолда амалга оширган оммавий ҳужумларига жавобан Россия Қуролли кучлари Украина мудофаа саноатининг юқори аниқликдаги қуроллари корхоналарига бешта гуруҳли ва иккита оммавий зарбалар берди», — дейилади хабарда.

Зарбаларнинг мақсадларига эришилди. Идоранинг таъкидлашича, барча белгиланган ҳарбий объектлар зарбага учраган.

«Бир ҳафта давомида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина Ҳаво кучларининг МиГ-29 самолётини, 30 та JDAM бошқариладиган ҳаво бомбаларини ва АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS тизимининг 16 та ракетасини, шунингдек, самолёт типидаги 1439 та учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди, шу жумладан, 907 таси махсус ҳарбий операция зонасидан ташқарида йўқ қилинди», дея қўшимча қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Мавзуга оид