Ўзбекистон | 16:09 / 30.05.2025
1788
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Италия атом энергияси соҳасида ҳамкорлик қилади

«Ўзатом» агентлиги ва Италиянинг Ansaldo Energia S.p.A. компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон ва Италия атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида узоқ муддатли, барқарор ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олди.

Хусусан, «Ўзатом» агентлиги ва Италиянинг Ansaldo Energia S.p.A. компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат Италия компаниясининг илғор технологиялари ва тажрибасини қўллаган ҳолда кадрлар ва илмий-техник салоҳиятни ошириш, саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган.

Ansaldo Energia S.p.A. – Европа энергетика секторининг етакчи компанияларидан бири бўлиб, энергетика ускуналарини (газ ва буғ турбиналари ва мос келувчи генераторлар) лойиҳалаш, ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, бош-монтаж ва созлаш, ҳамда энергетика ускуналарига кафолатли ва ундан кейинги хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва модернизация қилиш бўйича хизматларни тақдим этади.

Ушбу ташкилот ўзининг шуъба компанияларидан бири орқали атом соҳасидаги барча фаолиятни қамраб олади, янги атом электр станцияларини лойиҳалаш ва қуришда инновацион ечимларни ишлаб чиқишга, эксплуатациядан чиқарилган атом станцияларини хавфсиз демонтаж қилишни таъминлашга, шунингдек, радиоактив чиқиндиларни бошқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.

Мавзуга оид

Эълонлар