ЕИ Қора денгиз хавфсизлик марказини яратишни режалаштирмоқда
Европа Иттифоқи муҳим инфратузилма ва юк ташишни кузатиш учун янги Қора денгиз мониторинг марказини яратишни режалаштирмоқда. Бу Брюсселда тақдим этилган янги «Қора денгиз стратегияси»нинг бир қисмидир.

Фото: AP / Andreea Alexandru
Европа комиссияси Қора денгиз минтақасида денгиз хавфсизлиги марказини ташкил этиш ниятида. Бу 28 май, чоршанба куни Брюсселда Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизмати ва Европа комиссияси томонидан тақдим этилган янги «Қора денгиз стратегияси»нинг бандларидан биридир.
«Россия ҳаво ҳудудини бузиши, портлар ва юк ташиш йўлларига ҳужум қилиши ва денгизни миналаштириши муносабати билан минтақада хавфсизликни кучайтириш бу ишнинг марказида туради», деди Европа Иттифоқи ташқи сиёсати раҳбари Кая Каллас янги стратегияни тақдим этар экан.
Денгиз хавфсизлиги маркази «Қора денгиздаги вазиятдан хабардорликни яхшилаш ва маълумот алмашиш, космосдан денгиз тубида реал вақт режимида мониторинг ўтказиш ва потенциал таҳдидлар ва зарарли ҳаракатлардан эрта огоҳлантиришга» қаратилади, дейилади стратегия ҳужжатида.
Марказнинг аниқ қаерда жойлашиши ва қайси давлатлар иштирок этиши, унга қанча пул ва кимлар томонидан ажратилиши ҳозирча номаълум.
Калласнинг сўзларига кўра, Денгиз хавфсизлиги маркази Россия ва Украина ўртасида келажакда юзага келиши мумкин бўлган ўт очишни тўхтатишни кузатишда иштирок этиши мумкин.
Бундан ташқари, Брюсселнинг «Қора денгиз стратегияси» минтақавий транспорт инфратузилмасини яратишни қўллаб-қувватлашга, хусусан, «қўшинлар ва техниканинг ҳаракатчанлигини оширишга қаратилган бўлиб, улар зарур бўлганда, керакли жойда бўла олади», деди Каллас.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
2024 йилда Ўзбекистондан Россияга борган мигрантлар сони маълум бўлди
Ўзбекистон | 01:53
-
Зеленский Украина қуруқлик қўшинларига янги қўмондон тайинлади
Жаҳон | 01:06
-
Apple қўш экранли iPhone чиқаради: у ҳақда нималар маълум
Фан-техника | 00:33
-
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади
Жаҳон | 23:35 / 19.06.2025
Мавзуга оид

13:35 / 19.06.2025
Беларус демократик кучлари ЕИ қўмитаси билан меморандум имзолади

21:14 / 06.06.2025
ЕИга аъзо 5 та давлат болалар учун TikTok ва YouTubeʼни тақиқлаш таклифи билан чиқди

15:39 / 05.06.2025
АҚШ ва ЕИ божлар бўйича музокарани давом эттирмоқда

11:25 / 03.06.2025