Қамчиқда ичида беш киши бўлган Gentra хандаққа тушиб кетди
ФВВ қутқарувчилари Қамчиқ довонида ҳайдовчига амалий ёрдам кўрсатди.

Фото: ФВВ
А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида Водий-Тошкент йўналишида ҳаракатланган Gentra русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган.
Ушбу йўналишида ҳаракатланган яна бир Merсedes русумли автомобил ҳайдовчиси ҳам бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилларга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида хандаққа тушиб кетган автомобил чиқарилган ва иккинчи автомобил хавфсиз ҳудудга олиб ўтилган.
Gentra русумли автомобилида ҳайдовчи ва 4 нафар йўловчи бўлган. Иккинчи автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган.
Ҳодиса оқибатида Gentra русумли автомобил ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эндиликда давлат ташкилотлари ходимларининг тана вазни индекси ўлчаб борилади
Ўзбекистон | 17:40
-
Kia ва ADM Global Ўзбекистон термасига ЖЧ–2026 йўлида қўллов кўрсатмоқда
Ўзбекистон | 17:00
-
Трамп Эрон билан урушга қарши эди. Аммо энди фикрини ўзгартирган бўлиши мумкин
Жаҳон | 16:26
-
Ўзбекистон талабаларига Японияда ишлаш имкони: Daiwa House ва ТКХУ ўртасида стратегик учрашув
Ўзбекистон | 16:00
Мавзуга оид

19:45 / 07.06.2025
Қамчиқ довонида сел туфайли йўлнинг бир қисми ёпилди

10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

11:18 / 22.04.2025