Осиёда COVID яна кенг тарқалди, ҳукуматлар ниқоб тақишга чорламоқда
Тавсиялар қаторида 60 ёшдан ошган одамларни, шунингдек, «тиббий нуқтаи назардан» заиф бўлганларни қайта эмлаш, бошқа одамлар билан учрашув ва алоқаларни минималлаштириш, саёҳатларни чеклаш кабилар бор.

Фото: AP
Осиёнинг баъзи мамлакатлари ҳукумати аҳолини COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши сабабли яна ниқоб тақишга чақирди. Хусусан, Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Юқумли касалликлар агентлиги шундай чақириқ билан мурожаат қилди.
«Бошқа эндемик респиратор касалликларда бўлгани каби, COVID-19 даврий тўлқинлари йил давомида бўлиши кутилмоқда», дейилади департамент хабарида.
Сингапур Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқа тавсиялари қаторида 60 ёшдан ошган одамларни, шунингдек, «тиббий нуқтаи назардан» заиф бўлганларни қайта эмлаш, бошқа одамлар билан учрашув ва алоқаларни минималлаштириш, саёҳатларни чеклаш кабилар бор. Апрель ойи охирида Сингапурда 14200 та инфекция ҳолати аниқланган.
Хитойда ҳам COVID-19 билан касалланиш тўлқини кузатилди, апрель ойида қарийб 169 мингта тасдиқланган ҳолат, шу жумладан 340 та оғир ҳолат бўлган. 9 киши вафот этган. Хитой ҳукумати ҳам хавотирда ва янги пандемиянинг олдини олиш учун фуқаролардан узоқ масофаларга саёҳат қилганда ниқоб тақишни сўрамоқда.
Таиланд январдан май ойининг ўрталарига қадар 187 мингдан ортиқ COVID-19 ҳолати ва COVID-19 билан боғлиқ 46 та ўлим ҳолатлари ҳақида хабар берди. 18 майдан 24 майгача яна 53 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Таиланд ҳукумати барча керакли дори-дармонлар арзон бўлишини таъминлаш учун юз ниқоблари, антиген тест тўпламлари ва бинт дезинфекциялаш воситаларининг тақсимланишини назорат қилмоқда.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

00:30 / 09.06.2025
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди

11:25 / 30.05.2025
ССВ: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор

23:21 / 15.05.2025
Осиёда COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кескин ошди

00:12 / 05.05.2025