Японияда болаларга ғалати исмлар қўйиш тақиқланди
Японияда ота-оналарнинг ўз фарзандларига «киракира» деб номланувчи исмларни қўйиши тақиқланди. Бундай исмларнинг баъзиларини тушуниш қийин, айримлари эса «бемаъни».

Фото: Getty images
Японияда янги туғилган чақалоққа исм танлаш билан боғлиқ янги қоидалар кучга кирди, деб хабар беради The Guardian.
Қайд этилишича, энди ота-оналар фарзандларининг исмларида иероглифлардан фойдаланганда расмий талаффузини ҳам кўрсатишлари керак бўлади. Ушбу қарор «киракира» («ярқираб турган») — ижодий, ўзига хос ёки «ҳайратланарли» иероглифлар бирикмасидан фойдаланиш амалиётига барҳам беришга қаратилган.
Бу исмлар одатдаги ўқилишдан фарқ қиладиган ёки «жуда ғалати» эшитиладиган исмлардир. Баъзилари тушунишга қийин ёки ҳатто «бемаъни» бўлиши мумкин. Болаларга шаҳарлар ёки воқеалар шарафига исм қўйилган ҳолатлар ҳам бўлган. Масалан, собиқ олимпия чемпиони Сэйко Ҳасимото ўғилларига Гиришия («Греция») ва Торино деб исм қўйган — улар Олимпиада айнан шу жойларда ўтказилган йилларда туғилган.
Япония ҳукумати янги қоидалар маъмурий тартиб-қоидаларни соддалаштириш ва маълумотларни рақамлаштириш учун зарур эканини билдирди. Ноодатий исмлар мактаблар, шифохоналар ва бошқа давлат муассасаларида тез-тез муаммоларни келтириб чиқаради.
Масалан, исм мураккаб ёки аниқ бўлмаган иероглифлар орқали ёзилган бўлса, уни қўшимча маълумотларсиз тўғри ўқиб бўлмайди. Бу эса ҳужжатларда хатоликларга ва ўз навбатида, бола тенгдошлари орасида кулгига қолишига олиб келади.
«Киракира» исмлардан фойдаланувчи ота-оналар ўз танловини кўпинча жамиятда индивидуалликни намоён этиш билан ҳимоя қилади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳарбий харажатларни ошираётган Европа ва НАТО мудофаасига содиқ Трамп — Ҳаагадаги саммит тафсилотлари
Жаҳон | 15:45
-
ХВЖ Ўзбекистонда «солиқ юки»ни кенгайтиришни таклиф қилди. Иқтисодчи берилган тавсияларни кескин танқид қилди
Иқтисодиёт | 15:45
-
“Ўрнимда бошқа одам бўлганда ҳам шу ишни қиларди” — болакайни қутқарган ЙПХ инспектори ҳақида
Жамият | 15:35
-
Косонда 2,5 ёшли бола хусусий боғчада вафот этди
Жамият | 15:07
Мавзуга оид

10:11 / 22.06.2025
Японияда қурол ўрнига ўткир зираворлардан фойдаланган ўғрилар ушланди

22:13 / 20.06.2025
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди

11:09 / 14.06.2025
Японияда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

15:57 / 12.06.2025