Тошкент вилоятида 40 та микро ГЭС қурилади
Шу мақсадда 6,59 гектар ер майдони Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Фото: Ўзбекгидроэнерго
Тошкент вилоятида 40 та нуқтада жами 6,59 гектар ер майдони Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, бу нуқталарда микро гидроэлектр станциялари қурилади ва ташаббускорларни аниқлаш мақсадида ер майдонлари аукцион савдога чиқарилади.
Микро гидроэлектр станциялар Пискент, Оҳангарон, Бекобод, Юқори Чирчиқ, Бўстонлиқ, Қибрай, Чиноз, Бўка, Янгийўл, Зангиота туманлари ва Ангрен, Олмалиқ, Бекобод, Чирчиқ шаҳарларида қурилади.
Аввалроқ Тошкент вилоятида давлат захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган 6,7 гектар ер майдони Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган эди.
Таъкидланишича, 264 та нуқтада ГЭС қуриш учун аниқ ҳудудлар белгилаб олинган, 102 та ҳудудда микро ГЭС қурилиши учун ер майдонлари ажратилган, ҳозир қурилиш ишлари бошланган.
Мавзуга оид

11:05 / 13.06.2025
Тошкент вилоятидаги «оғир» тоифадаги маҳаллаларда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

20:55 / 12.06.2025
“1 соатда битадиган муаммони 1,5 йилдан бери чўзишмоқда” – Зангиотада тайёр янги мактаб иш бошламаяпти

21:03 / 04.06.2025
“Килосини 20 минг сўмдан сотардим” – эшак гўшти сотиб келган йигит иқрори

13:55 / 29.05.2025