Ўзбекистон | 21:02 / 28.05.2025
11881
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади

Президент ташриф чоғида мажмуадаги қурилишнинг боришини кўздан кечирди.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 май куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари тиловат қилинди.

Таъкидланишича, ислом оламида Имом Бухорийнинг ҳурмати юксак, унинг мақбарасини кўриш истагидаги инсонлар кўп. Шу боис зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида бу ерда янги мажмуа барпо этилмоқда. Президент ташриф чоғида қурилишнинг боришини кўздан кечирди.

Мажмуанинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Ҳозирги кунда мақбара, 10 минг кишилик масжид, 4 та минора қуриб битказилган.

Янги мажмуа зиёрат билан бирга маърифат, тарбия, ибрат ўчоғи бўлади. Музей, маъмурият, меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш биноларини ўз ичига олади. Пештоқлар ва айвон деворларига Бухорий ҳадислари битилади.

Давлат раҳбарига мажмуада бўлажак шароитлар ҳақида ахборот берилди. Мақбара ҳовлиси ва хиёбонларга кўпроқ дарахтлар экиш зарурлиги айтилди.

Мавзуга оид