Жаҳон | 23:34 / 28.05.2025
2032
2 дақиқада ўқилади

Испанияда ИИВнинг собиқ давлат котиби жиноий гуруҳ иши доирасида ҳибсга олинди

Шунингдек, ҳибсга олинганлар орасида ҳакер Хосе Луис Уэртас ҳам бор. У мамлакат суд кенгаши тизимини бузиб кириб, 500 минг кишининг маълумотларини даркнетда сотиб юборган.

Фото: El Independiente

Испания полицияси жиноий ташкилот, пул ювиш ва ахборот тизимларини бузиб кириш бўйича олиб борилаётган тергов доирасида бир неча шахсни ҳибсга олди, деб ёзмоқда El Independiente. Қўлга олинганлар орасида собиқ давлат котиби Франсиско Мартинес, ҳакер Хосе Луис Уэртас, «Valyrio» номи билан танилган блогер Алваро Мартин ҳамда исми ошкор этилмаган тўртинчи гумонланувчи бор.

Хосе Луис Уэртас 2023 йилда танилган эди. У Испания суд ҳокимияти Бош кенгаши тизимини бузиб кириб, 500 минг кишининг маълумотларини ўғирлаган ва уларни даркнетда сотиб юборган. Ўшанда полиция ўз ҳисоботида 19 ёшли ҳакерни «миллий хавфсизликка таҳдид» деб атаганди. Содир этган жинояти учун у бир неча ҳафта ҳибсда ўтирган: қўлга олинганидан кейин тергов билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган ва қарийб 1 миллион евро сақланган криптовалюта ҳамёнига кириш имкониятини тақдим этган.

Ҳакер вояга етгунига қадар ҳам ноқонуний ишларни амалга оширган — у шаҳар ва давлат интернет тизимларини бузиб кирган. Бир сафар унга Франсиско Мартинес адвокатлик қилган ва навбатдаги суд жараёни вақтида Уэртас учун иккита компания очиб берган. Газета маълумотларига кўра, Мартинесга нисбатан ҳозирги тергов фақат ушбу компанияларнинг очилишига тааллуқли — ҳакер уларнинг бошқарувида иштирок этмагани айтилмоқда.

Мавзуга оид