Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
Германия канцлери Фридрих Мерц Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳаракатларини танқид қилишда давом этди. Унга ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул ҳамда Германия ва Европанинг бошқа расмийлари ҳам қўшилди.

Фото: Ahmad Hasaballah / Getty Images
Германия канцлери Фридрих Мерц ҳукуматда Исроил армиясининг Ғазо секторидаги ҳаракатларининг эҳтимолий оқибатлари бўйича музокаралар ўтказиш режалари ҳақида гапирди. 27 май, сешанба куни Финландияга ташрифи чоғида сиёсатчи «сўнгги кунларда содир бўлган воқеаларни жуда танқидий» деб айтди. «Тинч аҳолининг тақдири ва даҳшатли изтироблари бизни ларзага солди», — дея унинг сўзларини келтиради AFP журналистлари. Уларнинг сўзларига кўра, Германия ҳукумати раҳбари бу масала бўйича Исроил расмийлари билан музокараларни «жонлантириш»га ваъда берган.
У Исроилга қарши қандай чоралар кўриш мумкинлигига аниқлик киритмади: «Бизнинг ёрдамимиз қай даражада давом этиши масаласи ҳукуматдаги ички маслаҳатлашувлар мавзуси», деди у ва қарорлар маъқулланган тақдирда ҳам «ошкора эълон қилинмаслигини» таъкидлади, деб ёзади AFP.
Исроилнинг Ғазо секторига нисбатан сиёсатини танқид қилишга Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефул ҳам қўшилди. WDR нашрига берган интервюсида у Берлинни яҳудий давлати билан бирдамликка мажбурлаб бўлмаслигини айтди: «Бизнинг антисемитизмга қарши қатъий курашимиз ва Исроил давлатининг мавжуд бўлиш ҳуқуқи ва хавфсизлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашимиз Ғазо секторида олиб борилаётган можаро ва уруш манфаатларида ишлатилмаслиги керак», деди у ва Фаластинда аҳолининг аҳволидан хавотирда эканлигини айтди.
«Биз ҳозир кейинги қадамларимиз ҳақида жуда пухта ўйлашимиз керак бўлган босқичда турибмиз», деб давом этди сиёсатчи.
Германия молия вазири ва социал-демократлар партиясидан вице-канцлер Ларс Клингбайл ҳам аввалроқ ҳукмрон коалиция Исроилга сиёсий босимни кучайтиришни режалаштираётганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Берлин содир бўлаётган воқеалар «энди қабул қилиб бўлмас» эканини очиқ кўрсатиши керак.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Роналду Саудия Арабистонида қолди
Спорт | 19:05
-
Uzbekistan Airways иккита янги Airbus А321neo самолётларини олиб келади
Ўзбекистон | 19:03
-
Сифатли чизиқ – хавфсиз ҳаёт. Ўзбекистон йўлларида “йўқолиб кетадиган” чизиқлар ҳақида
Жамият | 19:00
-
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб, қарийб 700 киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 18:56
Мавзуга оид

18:18
Урушнинг иқтисодий жиҳатлари: Эрон ва Исроил миллиардлаб доллар йўқотди

17:53
Эрон олий раҳбари Исроил ва АҚШ устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди

15:03
Трамп Нетаняҳуга қарши коррупция бўйича ишни ёпишга чақирди

14:35