Флорида штати олтин ва кумушни тўлов воситаси сифатида ишлатишга рухсат берди
Ҳеч нарса ўзгармаса, 2026 йил 1 июлдан бошлаб бундай операцияларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Фото: Shutterstock
Флорида губернатори Рон ДеСантис олтин ва кумушни қонуний тўлов воситаси сифатида тан оладиган қонун лойиҳасини имзолади. Келажакда штат аҳолиси ушбу қимматбаҳо металлардан тўлов операцияларида фойдаланиши мумкин бўлади.
Business Insider хабарига кўра, ҳужжат ҳукумат ёки хусусий ташкилотларга олтин ва кумушни қарзлар учун тўлов шакли сифатида ихтиёрий равишда қабул қилиш имконини берувчи жараённи бошлайди. Шунингдек, қонун лойиҳасида қимматбаҳо металлар софлик талабларига жавоб берса ёки олтин/кумушнинг қиймати 500 доллардан ошса, савдо солиғи солинмаслиги белгиланган.
Агар Флорида қонун чиқарувчи органи қонун лойиҳасини амалга ошириш қоидаларини ўзгартирмаса, қонун 2026 йил 1 июлда кучга киради.
ДеСантиснинг айтишича, бу қадам штатнинг фискал суверенитетини таъминлашга қаратилган.
«Флорида штати эркинлик, иқтисодий тақдирини ўзи белгилаш ва ҳукуматнинг ҳаддан ташқари таъсирига қаршилик тарафдори. Лекин жуда узоқ вақтдан бери эскирган қоидалар ва кераксиз савдо солиқлари флоридаликларнинг олтин ва кумуш бозорларига киришини мақсадга мувофиқ қилмаган», деди губернатор.
Флорида қонун лойиҳасига кўра, қонуний тўлов воситаси ҳисобланиши учун олтин тангалар 99,5 фоиз, кумуш тангалар эса 99,9 фоиз соф бўлиши талаб этилади. Шунингдек, тангаларда вазни ва софлиги белгиланиши шарт.
Ҳукумат ташкилотлари ҳам олтин ёки кумушни қабул қилиши мумкин, лекин фақат электрон ўтказма шаклида, дейилади қонун лойиҳасида.
Флорида қимматбаҳо металларни қонуний тўлов воситаси сифатида тан олган биринчи штат эмас. Юта 2011 йилда олтин ва кумушни қонуний тўлов воситаси сифатида тан олиш ва тангаларни давлат солиқларидан озод қилувчи қонунни қабул қилди.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Эроннинг мудофаа саноатига қарши санкциялар жорий қилди
Жаҳон | 22:42
-
Япониялик боксчи чемпионлик унвони учун жангдан сўнг хотирасини йўқотди
Спорт | 22:13
-
«Рус аскари қадами етган жойлар бизники» - Путин халқаро форумда нутқ сўзлади
Жаҳон | 21:34
-
ChatGPT янги версиялари биологик қурол яратишни соддалаштириши мумкин
Фан-техника | 21:08
Мавзуга оид

22:42
АҚШ Эроннинг мудофаа саноатига қарши санкциялар жорий қилди

14:15
«Трамп зерикиб қолмаслиги» учун НАТО саммит дастурини қисқартирди

23:35 / 19.06.2025
Оқ уй: Трамп Эронга ҳужум масаласида икки ҳафтада бир қарорга келади

22:37 / 19.06.2025