Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёки бармоқ изи ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади
Сенаторлар солиқ тўловчилар томонидан ортиқча тўланган ва ортиқча ундирилган суммалардан нафақат худди шу солиқ, балки бошқа солиқлар бўйича ҳам фойдаланиш имконини берувчи қонунни маъқуллади. Солиқ органига топширилган ёзма ёки электрон аризани кўриб чиқиш муддати ҳам 15 иш кунидан 3 иш кунигача қисқартирилади. Электрон солиқ ҳужжатларини биометрик идентификациядан фойдаланган ҳолда – юз (Face-ID) ёки бармоқ изи орқали тасдиқлаш имкони ҳам пайдо бўлади.

Сенатнинг бугун, 28 май кунги ялпи мажлисида “Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилиб маъқулланди. Унда бир қатор ўзгаришлар кўзда тутилган.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси бюджетдан қайтарилар ёки фақат ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар учун ҳисобга олиниши мумкин эди.
Киритилаётган ўзгартиришга асосан энди ортиқча тўланган солиқ суммаларини нафақат худди шу солиқ, балки бошқа солиқлар бўйича ҳам келгусидаги мажбуриятларга нисбатан қўллаш мумкин бўлади.
Солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда, у солиқ органига ёзма ёки электрон ариза билан мурожаат қилиши мумкин, ҳисоб-китоблар уч иш куни (ҳозирда 15) ичида амалга оширилади.
Шунингдек, электрон солиқ ҳужжатларини биометрик идентификациядан фойдаланган ҳолда – юз (Face-ID) ёки бармоқ изи орқали тасдиқлаш имкони ҳам пайдо бўлади. Ҳозирда бу электрон рақамли имзо (ЭРИ) ёрдамида амалга оширилади.
ЭРИ калити сертификатини бериш учун тадбиркорлик субъектларидан базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 10 фоизи, жисмоний шахслардан эса 7 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Бу эса ўз навбатида солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини бажаришдаги сарф-харажатларининг ошишига сабаб бўляпти.
Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этган фуқаролар ер солиғини тўлашдан озод этилганди. Қонунчиликдаги нормаларни мувофиқлаштириш мақсадида ушбу тоифадаги фуқаролар даромад солиғидан ҳам озод этилиши белгиланяпти.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

11:02 / 03.06.2025
Чет элдан олинган пул ўтказмаси солиққа тортиладими?

08:40 / 30.05.2025
Йирик солиқ тўловчилардан давлат бюджетига тушумлар миқдори айтилди

11:34 / 26.05.2025
Масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилади

10:41 / 26.05.2025