Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
Божхоначилар йил бошидан буён салкам 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйди.

Фото: Божхона қўмитаси
Божхона қўмитаси хабарига кўра, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплексининг Тошкент халқаро аэропорти чегара божхона постида заргарлик буюмларини қонунга хилоф тарзда олиб киришга бўлган қатор уринишлар фош қилинди.
Бангкокдан учиб келган йўловчилардан бири юклари орасидаги ширинликлар ичига қиймати 180 млн сўмдан ошиқ бўлган 121 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини яширганча олиб киришга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.
Тошкент-Истанбул рейси бўйича учиб келган қўшни давлат фуқароси ҳам багажидаги юклари орасида қиймати 350 млн сўмлик 370 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини яшириб олиб кираётганида фош қилинди.
Бокудан келган йўловчилар орасида ҳам қимматбаҳо тошлар билан безатилган тилла тақинчоқларни божхона назоратига тақдим қилмасдан олиб ўтишга уринган шахс борлиги аниқланди. Қўшни давлат фуқароси бўлган мазкур йўловчи қиймати салкам 130 млн сўмлик ҳамда олмос тошлари билан безатилган 74 грамм оғирликдаги заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб киришга уринган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.
Республика божхоначилари томонидан 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида аниқланган 252 та божхона қонун бузилиши ҳолатларида қиймати 24,3 млрд сўмлик салкам 40 кг оғирликдаги заргарлик буюмларининг божхона чегараларидан ноқонуний равишда олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйилган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

13:55 / 29.05.2025
Божхоначилар фуқаро танасига хуфиёна яширилган дориларни фош этди

21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи

22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади

09:10 / 07.05.2025