Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
Трампнинг махсус вакили Стив Уиткоффнинг айтишича, Ҳамас жангчилари ўт очишни тўхтатиш ва яна бир гуруҳ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича АҚШ таклиф қилган келишувни рад этди. Нетаняҳу барча гаровга олинганларни қайтаришга қатъийлигини таъкидлади.

Фото: Anna Moneymaker/ Getty Images
Ҳамас ташкилоти АҚШ таклиф қилган сулҳ битимини рад этди. Бу ҳақда 26 май, душанба куни АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф AFP'га маълум қилди. Аввалроқ Ҳамас жангчилари Исроил билан келишувга эришишга тайёр экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фаластин томонидан музокаралар доираларидаги манбаларга таяниб AFP'нинг аниқлик киритишича, Уиткофф таклиф қилган келишув жангчилар томонидан яна ўн нафар гаровга олинган исроилликни озод қилиш, 70 кунлик ўт очишни тўхтатиш ва Исроил қўшинларини Ғазо секторидан қисман олиб чиқиб кетишни назарда тутган. Биринчи беш тирик гаровга олинган шахс сулҳнинг биринчи ҳафтасида, яна беш нафари эса жанговар ҳаракатлардаги 70 кунлик танаффус охирида озод этилиши керак эди.
Айни пайтда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Telegramʼда видео жойлаштирди ва унда у Ҳамас гаровга олинганлар ҳақида «бугун бўлмаса, эртага» баёнот беришга умид қилаётганини билдирди. Шу билан бирга, у Исроил ҳукумати барча гаровга олинганларни – «ҳам тирикларни, ҳам ўликлар»ни ватанига қайтаришга қатъий қарор қилганини таъкидлади. "Агар бугун уддалай олмасак, эртага, эртага бўлмаса, индинга", – деб ваъда берди у.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
-
Жеймс Кукнинг афсонавий Endeavour кемаси топилди
Жаҳон | 21:48 / 07.06.2025
Мавзуга оид

15:21 / 06.06.2025
Германияда фаоллар Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишни талаб қилди

15:00 / 05.06.2025
Испания Исроил билан ракеталар етказиб бериш бўйича шартномани тўхтатди

14:25 / 05.06.2025
Исроил армиясининг Ғазога ҳужумида бир кунда 97 киши ҳалок бўлди

15:14 / 04.06.2025