Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
Тахминан 10 та Хитой кемаси доимий равишда Тайван яқинига жойлаштирилган. Портларнинг яқинлиги ҳисобга олинадиган бўлса, Пекин «бир неча соат ичида қамални бошлаб юбориши мумкин».

Фото: Financial Times
Хитой ҳаво ва жанговар операциялар ёрдамида Тайванга қўққисдан ҳужум қилиш бўйича ўз имкониятларини оширди. Бу ҳақда Тайван ва АҚШ амалдорларига таяниб Financial Times хабар берди.
Тайвандаги юқори мартабали ҳарбий амалдорлардан бирининг сўзларига кўра, Хитой Ҳарбий-ҳаво кучлари ва ракета бўлинмалари шу даражада такомиллаштирилганки, «исталган вақтда тинчлик давридан ҳарбий амалиётларга ўтиши мумкин».
Тайван Мудофаа вазирлигининг бошқа вакилларига кўра, Хитой Халқ-озодлик армияси операциялари Тайванга эҳтимолий ҳужумда фойдаланиладиган портлар яқинида десантчиларни узлуксиз тайёрлаш, армия авиацияси бўлинмаларини доимий шай ҳолатда ушлаб туриш ва 300 километр узоқликдаги нишонларни ишғол қилишга қодир PCH-191 реактив залп ўт очиш тизимларини жойлаштиришни ўз ичига олади.
Тайван Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Хитой ҳарбий самолётлари ҳаво ҳужумидан мудофаа идентификация зоналарига ойига 245 мартадан ортиқ кирмоқда. Беш йил олдин бундай кўрсаткич ойига 10 тадан кам бўлган.
«Бунинг ўзиёқ Тайванга нисбатан ҳаво маконида босим ва кескинликнинг ошиб бораётганига яққол мисол бўла олади», — дейди FT нашрига Пентагондаги суҳбатдош. Унинг сўзларига кўра, тахминан 10 та Хитой кемаси доимий равишда Тайван яқинида жойлаштирилган. Портларнинг яқин жойлашгани ҳисобга олинадиган бўлса, Пекин «бир неча соат ичида қамални бошлаб юбориши мумкин».
Америка разведкасининг қайд этишича, ХХР раиси Си Жинпинг 2019 йилдаёқ армияга 2027 йилгача Тайванга ҳужум қилиш имкониятини ишлаб чиқишни топширган.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Орзудаги мундиал йўлланмаси ва қонун устуворлигида пасайиш — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:21
-
Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 00:21
-
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди
Жаҳон | 22:58 / 07.06.2025
-
Илон Маск АҚШ президенти билан зиддият ортидан янги партия тузишни таклиф қилди
Жаҳон | 22:08 / 07.06.2025
Мавзуга оид

12:02 / 07.06.2025
Тошкентда Ўзбекистон-Хитой транспорт факултети очилди

00:45 / 07.06.2025
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

18:56 / 06.06.2025
Эрон баллистик ракеталар учун Хитойдан «минг тонна материал» буюртма қилди

18:13 / 06.06.2025