Ракат масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди
Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга элликбоши сифатида юборилган Тошкентдаги Ракат масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этди. Имом Саудия Арабистонида бетоб бўлиб, комага тушиб қолгани айтилмоқда.

Фото: alquran.uz
2025 йил Ҳаж мавсумида ўзбекистонлик зиёратчиларга элликбоши сифатида юборилган Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Ракат жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев вафот этди.
Масжид телеграм каналида берилган хабарга кўра, имом Саудия Арабистонида бетоб бўлиб, комага тушиб қолган ва 26 май куни тонгда вафот этган.
«Мадинада, бугун хасталикдан сўнг Роббим ҳузурига омонатларини топширди», дейилади хабарда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Kun.uzʼга Ракат жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этганини тасдиқлади. Лекин бунинг сабаблари очиқланмади.
Шунингдек, Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ҳамда Islom.uz портали ҳам Раббимқул домла Муҳаммадиевнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этган.
Раббимқул Муҳаммадиев 2019 йилдан буён Ракат масжиди имом-хатиби эди. Бунга қадар Олмазордаги Имом Термизий масжидида имом-хатиб бўлган.
Kun.uz имом домланинг яқинларига сабр-тоқат тилайди ва ҳамдардлик билдиради.
Мавзуга оид

20:31 / 31.05.2025
Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёратидаги ўзбекистонликлардан хабар олди

16:20 / 26.05.2025
«Самолётга чиқиши билан уйқуга кетган ва уйғонмаган» – Мадинада вафот этган ўзбекистонлик имом ҳақида маълумот берилди

17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади

16:40 / 14.05.2025