Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
Нидерландия шу ҳафта Украинага ваъда қилинган 24 та F-16 қирувчи самолётининг охиргисини етказиб беради, деди мамлакат мудофаа вазири.

Фото: KENZO TRIBOUILLARD/AFP/Getty Images
Нидерландия F-16 қирувчиларини Украинага топширишни якунламоқда, самолётларнинг охиргиси 26 май куни етказиб берилади. Бу ҳақда Нидерландия мудофаа вазири Рубен Брекелманс 25 май, якшанба куни WNL op Zondag телеканалида маълум қилди.
«Бу ваъда қилинган 24 та қирувчининг барчаси тез орада Украинада бўлишини англатади», — деди вазир. Самолётларни топширишдан ташқари, Нидерландия учувчилар ва техникларни тайёрламоқда ва ўз ҳарбий доктриналарини Украина билан бўлишмоқда, дея таъкидлади Брекелманс ҳамда яна иттифоқчиларни Украинага максимал даражада ёрдам беришни давом эттиришга чақирди.
Нидерландия ўзининг F-16 қирувчиларини Украинага топширишга рози бўлган биринчи давлатлардан бири бўлди, бунга қисман мамлакат армияси янги F-35 моделига ўтаётгани сабабдир. Биринчи самолёт Киевга ўтган йилнинг июл ойида етказилган эди.
Нидерландиядан ташқари Дания, Белгия ва Норвегия ҳам Украинага F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришга ваъда берган. 2025 йил мартида Белгия Украинага биринчи реактив самолётларни етказиб беришни 2026 йилгача қолдиргани маълум бўлди, бунга эҳтиёт қисмлар ва учувчилар етишмаслиги сабаб бўлди.
Бундан ташқари, Франция Украинани Ғарб типидаги қирувчи самолётлар билан таъминлайди, аммо Америка F-16'си эмас, балки маҳаллий ишлаб чиқарилган самолётлар — Mirage-2000'ни беради.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Рус аскари фақат ўлим ва ҳалокат келтиради» - Украина ТИВ Путиннинг сўзлари ҳақида
Жаҳон | 01:59
-
Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегарасини пасайтиришдан бош тортди – ОАВ
Жаҳон | 01:30
-
«Толибон» Россияга минглаб меҳнат мигрантини юборишга келишиб олди
Жаҳон | 00:59
-
АҚШ Иорданияга F-22 қирувчи самолётларини юборди
Жаҳон | 00:40
Мавзуга оид

10:25 / 20.06.2025
Нидерландия Қрим татарларининг депортациясини геноцид деб тан олди

09:50 / 14.06.2025
Нидерландия ЯИМнинг 5 фоизини мудофаага сарфлашга тайёр

21:08 / 03.06.2025
Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди

00:06 / 17.05.2025