Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
Ўзбекистонга ҳафта давомида салқин ва нам ҳаво массалари кириб келади. Жойларда ҳарорат +22…+25 даражагача пасаяди, аксарият ҳудудларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Фото: Kun.uz
Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудудига салқин ва нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.
Марказий ва шарқий вилоятлар бўйича айрим жойларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат душанба кундузи Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда, сешанба куни Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Баъзи жойларда шамол 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Душанба кундузи ҳаво ҳарорати +27…+32 даража, сешанба куни +22…+25 даража, 28–30 майда +25…+30 даража, баъзи жойларда +32 даражагача бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанба кундузи қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +29…+31 даража бўлади. Сешанбада асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +23…+25 даража бўлади.
Чоршанба куни кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +28…+30 даража бўлади. 29–30 май кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 29 майда кечга томон, 30 майда кечаси ва эрталаб қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол вақти-вақти билан 12–14 метр/сониягача кучаяди, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тавсия этамиз
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?
Спорт | 20:34 / 18.06.2025
Яна юзлаб одам алданган: Alfa va Baraka avtolizing судидан репортаж
Жамият | 11:25 / 18.06.2025
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

12:36 / 20.06.2025
Тўртта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

12:01 / 20.06.2025
Ҳафта охирида ҳарорат яна кўтарилиши кутилмоқда

14:08 / 16.06.2025
Ҳафта давомида ҳарорат +44 даражагача кўтарилади

15:46 / 13.06.2025