Россиялик олигарх мамлакатда пенсияни бекор қилиш таклифи билан чиқди
Бизнесмен Константин Малофеев 1995 йилдан кейин туғилган россияликларнинг пенсияга чиқишини бекор қилиш таклифини илгари сурди. Унинг фикрича, бу ёшларни келажакда кўпроқ фарзанд кўришга ундайди.

Фото: Сергей Мальгавко/ ТАСС
«Сарград» ҳолдинги асосчиси, бизнесмен Константин Малофеев 1995 йилдан кейин туғилган россияликларнинг пенсияга чиқишини бекор қилиш таклифи билан чиқди.
Унинг фикрича, бу ёшларни кўпроқ фарзанд кўришга ва шу орқали келажакда ўзларининг таъминотини яхшилашга ундаши мумкин. Ҳозирда 30 ёшгача бўлган фуқаролар қарилик нафақасига умид қилмоқда ва шу боисдан оила қуришга шошилмаяпти. «Пенсия болалар ўрнини эгаллади… Ҳозирги пенсионерлар авлодининг фарзандлари йўқ, чунки аввалига совет, кейин эса либерал давлат пропагандаси дастлаб комсомол тузилмалар, сўнг ўзи яхши кўрган нарсалар учун яшашни тарғиб қилди. Энди бу одамлар ўзининг кам фарзандли эканини тўғрилаш учун ҳеч кимни дунёга келтира олмайди. Бўлажак пенсионерлар — ҳозирги ёшларга нисбатан эса бу жуда истиқболли бўлиши мумкин», - дейди бизнесмен.
Малофеев Россия империяси фақат чекланган доирадаги шахсларга пенсия берганини, шунга қарамай «ҳар бир аёл ўртача етти нафар бола туғгани» ва ҳеч ким давлатдан пул кутмаганини эслатди. Инқилобдан кейин эълон қилинган «умумий тенглик» сабаб эса оиладаги фарзандлар сони уч нафаргача камайган — бунда аёллар эркакларга хос оғир соҳаларда ҳам ишлай бошлаган. Унинг сўзларига кўра, вазият кейинчалик янада ёмонлашган: «қизлар институтларга кириб, карера қура бошлади», 1990 йилларда эса ўз-ўзини англаш, «шахсий эркинлик, пул ва истеъмолчилик» бутунлай «ҳаётнинг мақсадига айланган», натижада бир аёлга тўғри келадиган болалар сони 1,4 гача камайган.
«Нега шунчаки Ижтимоий фондга пенсия бадаллари йиғилиши 10 йилдан кейин тўхтатилади, масалан, 1995 йилдан туғилган фуқаролар умуман давлат пенсиясини олмайди деб эълон қилиб бўлмайди? Уларнинг иш ҳақларидан илгари ушлаб қолинган пенсия бадаллари қайтарилади. Шундан сўнг, улар 30 ёшга кириб ўзлари ҳал қилсин — пул йиғсинми ёки қариганда ташлаб кетмайдиган фарзандларни дунёга келтирсинми», - дея хулоса қилади Малофеев.
Бунга жавобан Федерация кенгаши қўмитаси раҳбари Андрей Клишас Россия қонунчилиги бўйича фуқароларнинг ижтимоий таъминоти Конституция билан кафолатлангани ҳақида эслатди.
Шу билан бирга, Россия 2050 йилдан кейин пенсия ёшини 80 ёшгача кўтариш заруратига дуч келиши мумкин. Мутахассислар ўнлаб йиллардан кейин миграциясиз ва роботлаштириш туфайли юзага келадиган «демографик қишни» башорат қилмоқда. Маълумотларга кўра, Россия аҳолиси XXI аср охирларига бориб икки баробарга қисқаради.
Росстатнинг расмий прогнозларида келтирилишича, 2023-2026 йилларда Россия ўлим ҳолати туғилишдан ошиб кетгани учун 12,7 миллион кишини йўқотади. 2040 йиллар бошида эса болалар ва ўсмирлар сони 26 фоизга қисқради — 27,2 фоиздан 20 миллионгача. Пенсионерлар сони эса аксинча, ошади — 24,5 фоиздан 26,9 фоизгача.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент-ситида LVMH флагман дўкони очилиши мумкин
Ўзбекистон | 23:57 / 11.06.2025
-
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади
Жаҳон | 23:50 / 11.06.2025
-
Трамп 9 минг ноқонуний мигрантни Гуантанамо қамоқхонасига юбормоқчи
Жаҳон | 23:15 / 11.06.2025
-
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Ўзбекистон | 22:45 / 11.06.2025
Мавзуга оид

21:27 / 11.06.2025
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни «Россия куни» билан табриклади

19:30 / 11.06.2025
Ўзбекистонда россияликларни алдаш билан шуғулланган колл-марказ ёпилди

16:51 / 11.06.2025
Россия Ўзбекистон нотасидаги маълумотларни кўриб чиқмоқда – Мария Захарова

16:05 / 11.06.2025