Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жо Байден саратонга чалингани эълон қилинганидан кейин биринчи марта омма олдида кўриниш берди
АҚШ собиқ президенти набирасининг битирув кечасида иштирок этди.

Фото: Instagram / drbiden
АҚШ собиқ президенти Жо Байден простата бези саратонига чалингани эълон қилинганидан бери биринчи марта оммавий тадбирда иштирок этди, деб хабар беради NBC News.
Қайд этилишича, Байден 23 май куни набираси Роберт Ҳантер Байденнинг Солсбери шаҳрида бўлиб ўтган битирув кечасига ташриф буюрган. Тадбирда олинган суратни Байденнинг рафиқаси Жилл ва унинг қизи Эшли Instagram саҳифаларига жойлаган. «Табриклаймиз, Ҳантер — биз сен билан фахрланамиз», — деб ёзади Жилл Байден.
18 май куни Жо Байден вакиллари АҚШнинг собиқ президентига простата бези саратони ташхиси қўйилганини маълум қилди. Шифокорлар сўзларига кўра, касаллик Байденнинг аллақачон суякларига ўтиб кетган ва бу касалликнинг энг хавфли босқичи, уни даволаб бўлмайди. Шу билан бирга, онкология соҳасидаги етакчи мутахассислар замонавий тиббиёт бундай ташхис қўйилган беморларга яқинда бўлгани каби ойлар эмас, балки йиллар давомида яшашга имкон беришини таъкидлади.
Ушбу хабарлар тарқалгач, Байден ўзини ва оиласини қўллаб-қувватлаётганларга миннатдорчилик билдирди. «Саратон барчамизга таъсир қилади. Кўпчилигингиз каби Жилл ва мен ҳам қийин бўлган вазиятда энг кучли эканимизни билиб олдим. Бизга муҳаббат ва қўллаб-қувватлаш билан далда бераётганингиз учун ташаккур», деб ёзди Байден ижтимоий тармоқда.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди
Ўзбекистон | 23:51 / 10.07.2025
-
Тошкентда сув қувури кучли босим остида ёрилиб кетди, ўзбекистонликлар томонидан Шенген визаси учун топширилган аризалар сони ошди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:48 / 10.07.2025
-
Зеленский Украинанинг АҚШдаги элчисини алмаштирмоқчи эканини тасдиқлади
Жаҳон | 23:42 / 10.07.2025
-
Россиялик фермерлар ҳосилни йиғиш учун мигрантлар етишмаётганидан шикоят қилди
Жаҳон | 23:17 / 10.07.2025
Мавзуга оид

17:15 / 05.06.2025
Трамп Байденнинг соғлиғи бўйича суриштирув ўтказишни буюрди

01:29 / 04.06.2025
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот

15:30 / 22.05.2025
Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади

19:09 / 19.05.2025