Ўзбекистон | 19:54 / 23.05.2025
15741
1 дақиқада ўқилади

«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди

Вазирликка кўра, портлаган снаряд маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ва металлоломга топширилган. Мазкур турдаги снарядлар Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмаслиги айтилди.

Фото: Kun.uz

Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаши воқеасида ҳарбий хизматчиларнинг алоқаси йўқ, дея маълум қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.

Вазирликка кўра, портлаган снаряд маҳаллий чўпонлар томонидан ўзбошимчалик билан қазиб олинган ва металлоломга топширилган.

«Бундай ҳолатларда фуқаролар хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга зудлик билан хабар қилиши шарт.

Ушбу воқеага ҳарбий хизматчиларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ ва жиноий жавобгарликка тортилмаганини маълум қиламиз. Мазкур турдаги снаряд Ўзбекистон Қуролли Кучларида мавжуд эмас. Маълумотларга кўра, бу турдаги снаряд 1970 йилларда қўлланган», — дейилади Мудофаа вазирлиги ахборотида.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, портлаш 11 апрел куни Янгиариқ туманидаги металлолом йиғиш шохобчасида рўй берган, оқибатда шу ерда ишловчи 31 ёшли фуқаро вафот этган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти