Шавкат Мирзиёев Словения бош вазири Роберт Голоб билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон билан Словения ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев Словенияга расмий ташрифи доирасида 22 май куни мамлакат бош вазири Роберт Голоб билан учрашди.
Ўзбекистон билан Словения ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва амалий шерикликни, энг аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлди. Олий даражадаги музокараларнинг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Савдо, инвестиция ва кооперация соҳаларида биргаликдаги ишларни фаоллаштириш муҳим экани таъкидланди. Ташриф доирасида ўтказиладиган бизнес форуми янги алоқаларни ўрнатиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш учун самарали майдон бўлиши таъкидланди. Талаб юқори бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш орқали товар айирбошлаш ҳажмини 500 миллион еврога етказиш чоралари кўриб чиқилди.
Таъкидланишича, технологик модернизацияга урғу берган ҳолда Саноат кооперациясини ривожлантириш режаси тайёрланади. Шу маънода, Словения етакчи компанияларининг Ўзбекистонда электротехника, ускунасозлик, фармацевтика, «яшил» энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги интилишлари қўллаб-қувватланади.
Меҳнат миграцияси соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида доимий фаолият юритувчи экспертлар гуруҳини тузиш ва зарур норматив-ҳуқуқий базани тайёрлашга келишилди.
Шунингдек, икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ва ўзбек маҳсулотларининг Европа Иттифоқи бозорига чиқиши учун Копер порти инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини биргаликда ўрганишга келишилди.
Маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди. Экологик туризмни, шу жумладан тоғли ва қишлоқ ҳудудларида ривожлантириш бўйича Словения тажрибасига алоҳида қизиқиш билдирилди.
Қўшма таълим дастурларини ривожлантириш, шу жумладан Тошкент шаҳрида Ёшлар инновациялар форумини ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, келгуси йилда ўзаро маданият кунлари ва Любляна шаҳрида ўзбек киноси ҳафталиги ўтказилади.
Ҳамкорликнинг белгиланган йўналишларини илгари суриш мақсадида жорий йил июль ойида Любляна шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказишга келишилди.
Бундан ташқари, эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мақсадида икки мамлакат ҳукуматлари томонидан кенг қамровли «йўл харитаси» қабул қилинади.
Учрашув якунида Мирзиёев Словения бош вазирини Ўзбекистонга таклиф этди.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Роналду Саудия Арабистонида қолди
Спорт | 19:05
-
Uzbekistan Airways иккита янги Airbus А321neo самолётларини олиб келади
Ўзбекистон | 19:03
-
Сифатли чизиқ – хавфсиз ҳаёт. Ўзбекистон йўлларида “йўқолиб кетадиган” чизиқлар ҳақида
Жамият | 19:00
-
Эронда Исроил фойдасига жосуслик қилишда гумонланиб, қарийб 700 киши ҳибсга олинди
Жаҳон | 18:56
Мавзуга оид

12:14
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Беларусда бўлади

10:39
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга тарихий давлат ташрифи. Тафсилотлар

15:15 / 25.06.2025
Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

14:50 / 25.06.2025