Айрим битирувчиларнинг хорижда таълим олиши учун квоталар ажратилади
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббусини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

2027 йилдан ҳар йили “Ёрқин истеъдод” лойиҳасини амалга ошириш учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларининг хорижий таълим ташкилотларида таълим олиши учун 200 тадан квота ажратилади.
Квота халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингнинг энг илғор 100 та олий таълим ташкилотлари рўйхатидаги ташкилотларга камида 50 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиларига ажратилади.
Квота талабларига жавоб берадиган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар сони 200 нафардан кам бўлган тақдирда, ўқишга юбориш бўйича танлов ўтказилмайди.
Квота талабларига жавоб берадиган Мактаб битирувчилари ва Миллий дастур иштирокчиси бўлган ўқувчилар сони 200 нафардан ошганда, қуйидаги устуворлик асосида танлов амалга оширилади:
🔹 Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси ҳисобланиши;
🔹 хорижий олий таълим ташкилотининг халқаро миқёсда эътироф этилган академик рейтингдаги ўрни;
🔹 олий таълим ташкилотидан тақдим этилган грант миқдори.
Мавзуга оид

16:37 / 28.06.2025
Давлат мактабида тижорий таълим бўлмаслиги керак – пулли синфларнинг оқибатлари ҳақида суҳбат

11:40 / 20.06.2025
Президент топшириғига биноан Қўшработдаги ўқувчилар учун 17 та янги мактаб-автобуси тақдим этилди - Саида Мирзиёева

12:02 / 19.06.2025
Сотиб юборилаётган боғ, мактаб ва боғча ҳудудлари. Нима қилиш керак?

20:55 / 12.06.2025