2024 йилда дунё бўйлаб ўрмонлар рекорд даражада йўқ қилинди
Тропик ўрмонларнинг қисқариши қўшимча 3,1 гигатонна карбонат ангидрид газининг ҳавога чиқарилишига олиб келди.

Фото: AP
2024 йилда тропик ўрмонлар эгаллаган майдонлар 6,7 миллион гектарга камайди — бу 20 йиллик кузатувлар давомида бу турдаги ўрмонларнинг қисқариши билан боғлиқ рекорд кўрсаткич.
Дунё ресурслари институти ва Мэриленд университети томонидан Global Forest Watch қўшма тадқиқоти натижалари эълон қилинди. Тропик ўрмонларнинг бу даражада қисқариши қўшимча 3,1 гигатонна карбонат ангидрид газининг ҳавога чиқарилишига олиб келган.
Тадқиқотчиларнинг баҳолашича, тропик ўрмонлар ва умуман ўрмонларнинг қисқаришига асосан ёнғинлар сабаб бўлган. Ҳисобот муаллифларининг таъкидлашича, бу ўз навбатида иқлим ўзгариши билан боғлиқ: 2024 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлган.
Ўтган бир йил ичида ўрмонларнинг йўқолиши бўйича биринчи ўринни Бразилия эгаллаган (6,7 миллион гектар). Ҳисоботда асосий эътибор тропик ўрмонларга қаратилган бўлса-да, бошқа турдаги ўрмонлар, хусусан, Сибир ва Канададаги тайга ўрмонлари ҳам қисқарган. Ҳисобот муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, Россияда 2024 йилда ўрмонлар майдони 5,6 миллион гектарга, Канадада эса қарийб 4 миллион гектарга қисқарган.
«2024 йил ёнғинлар туфайли ўрмонларнинг йўқолиши бўйича энг ёмон йил бўлиб, бир йил аввал ўрнатилган рекордни янгилади. Агар тенденция давом этса, у муҳим табиий ҳудудларни бутунлай ўзгартириши ва катта миқдордаги карбонат ангидридни чиқариши мумкин, бу эса ўз навбатида иқлим ўзгаришини кучайтиради ва янада жиддий ёнғинларга олиб келади», — дейди Мэриленд университети профессори Петр Потапов.
Мавзуга оид

09:17 / 11.09.2020
АҚШдаги ёнғинлар: Орегон штатида ярим миллион киши эвакуация қилинди

09:45 / 10.09.2020
АҚШнинг 3та штатини 100га яқин йирик ёнғин қамраб олди

22:01 / 05.06.2020
Табиат вақти: эриётган музликлар, кесилаётган ўрмонлар

18:19 / 09.02.2020