Ўзбекистон | 14:25 / 19.05.2025
700
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ОТМ Малайзиянинг илмий ютуқларидан фойдаланади

Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Путра университети (UPM) ректори, доктор Аҳмад Фарҳан Моҳд Садулла билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Суҳбат чоғида Ўзбекистон президентининг жорий йил февраль ойида Малайзияга олий даражали ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, қўшма тадқиқотларни олиб бориш, стартапларни ривожлантириш, инновацион ва барқарор ечимлар бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

1,245 гектар майдонда жойлашган улкан кампусга эга UPM илмий тадқиқотга асосланган таълим муассасаси ҳисобланади. Университетда қатор лабораториялар, тадқиқот марказлари ва экин далалари, ўрмонлар, шифохона, шунингдек, ветеринария шифохонаси, спорт комплекси ва энергетика тармоқлари каби ўзига хос илмий-амалий ва инновацион тизим барпо этилган.

Путра университети раҳбарияти озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ, хусусан қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ветеринария, ўрмон хўжалиги, ирригация, атроф-муҳит муҳофазаси, ўсимликшунослик, нано- ва биотехнология каби соҳаларда Ўзбекистоннинг тегишли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистондаги қишлоқ хўжалиги йўналишидаги олий таълим муассасаларининг бой тажрибасини эътироф этган ҳолда, Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти билан яқин ҳамкорлик қилиш ва ўзаро тажриба алмашиш муҳимлиги таъкидланди.

Музокаралар якунида томонлар олий таълим муассасалари ўртасида аниқ йўналишлар бўйича ҳамкорлик масалаларини ўз ичига олган англашув меморандумларини ишлаб чиқиш ва имзолаш, шунингдек, ўзаро манфаатли амалий лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти