Ўзбекистон Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди
Ўзбекистонда “Ўзбекистон-2030” стратегияси, Болалар саратони бўйича глобал ташаббус (GICC), Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида ЖССТ, ЮНИСЕФ, Вена халқаро тиббиёт университети ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида 2025—2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ушбу воқеа болалар саратонига қарши курашда янги босқични бошлаб беради, ташхис қўйиш ва даволашда мултидициплинар ёндашувни таъминлаш орқали педиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштиради.
Миллий стратегия соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга йўл очади, кадрлар ва инфратузилма салоҳиятини мустаҳкамлайди, болаларга барча даражаларда юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга ягона ёндашувни шакллантиради.
“Болалар саратони бўйича кўп тармоқли стратегия муҳим бўлиб, саратон касаллигига қарши курашда ривожланишни тезлаштириш ва барча муҳим тузилмаларни бирлаштириш учун жиддий имконият яратади”, деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижио. "Бундай жамоавий ёндашув муҳим, чунки болалар саратонига қарши кураш нафақат ҳаётларни сақлаб қолади, балки оилалар ва соғлиқни сақлаш тизимига узоқ муддатли иқтисодий юкни ҳам камайтиради".
Мавзуга оид

11:21 / 14.06.2025
ЖССТ Судандаги болалар учун очарчилик таҳдиди ҳақида огоҳлантирди

15:14 / 04.06.2025
2024 йил можаро ҳудудларида яшаётган болалар учун «тарихдаги энг оғир йиллардан бири» бўлди

01:29 / 04.06.2025
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот

13:21 / 28.05.2025