Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
Полшада бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи якунланди, унда ўзбекистонлик спортчилар 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медал қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Бокс бўйича Ўзбекистон жамоаси Полшада якунланган Жаҳон кубогининг иккинчи босқичида ғалаба қозонди. Спортчилар 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Олтин медалларни қўлга киритганлар:
- Миразизбек Мирзахалилов (-55 кг)
- Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-65 кг)
- Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг)
- Жавоҳир Умматалиев (-80 кг)
- Акмалжон Исроилов (-85 кг)
- Жаҳонгир Зокиров (+90 кг).
-57 кг вазн тоифасида Хуморабону Мамажонова кумуш, -60 кг вазн тоифасида Самандар Олимов ва -70 кг вазн тоифасида Ғофуржон Тоҳиров бронза медалига сазовор бўлди.
Бразилияда ўтган биринчи босқичда терма жамоа 5 та олтин медални қўлга киритганди.
Мавзуга оид

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:55 / 31.05.2025
Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчини мағлубиятга учратди

09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)

10:12 / 06.04.2025