Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада яна олтин медал олди
Туркиянинг Испарта шаҳрида 15 давлатнинг 48 та жамоаси иштирокида мерганлар беллашуви ўтказилди. Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси олтин медални қўлга киритди. Бу мусобақада жамоа 4-марта қатнашмоқда: олдин икки марта иккинчи ва бир марта биринчи ўринга сазовор бўлинган.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Туркияда 5–16 май кунлари V Халқаро «Энг илғор мерганлар жамоаси» мусобақаси ўтказилди. 15 давлатнинг 48 та жамоаси иштирокидаги беллашувда Ўзбекистон мудофаа вазирлиги жамоаси олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда вазирлик.
Баҳслар Туркиянинг Испарта шаҳридаги «Командо» тоғ-ўқув машқлар марказида ташкилланди. Унда Ўзбекистон, Туркия, Покистон, Қатар, Озарбойжон, Италия, Бирлашган Араб Амирликлари – ўндан ортиқ давлат, шунингдек, кузатувчи мақомида Туркманистон, Қозоғистон, Буюк Британия ва Кувайт иштирок этди. Мусобақа иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, 15 га яқин шарт бўйича баҳс олиб борди.
Хусусан, жамоалар юқори бурчак остида ўқ отиш, газниқоб тақиб, жанговар ўқ отиш, ноаниқ масофаларга ноқулай истеҳкомдан ўқ отиш, турли тўсиқлар ортидан ўқ отиш, ҳаводаги вертолётдан ўқ отиш, оролни ҳимоя қилиш ва қайиқдан жанговар ўқ отиш, нишонга сездирмай яқинлашиб ўқ отиш, 5 км масофадан юк ва қурол билан югуриб келиб, совуқ стволдан ўқ отиш, тунда номалум масофаларга ўқ отиш ва «сюрприз» шартларини бажарди.
Туркияда ўтказиладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон жамоаси 4-марта иштирок этмоқда, 2022 ва 2023 йилларда 2-ўринни, 2024 йилда эса 1-ўринни эгаллаганди.
Мавзуга оид

14:55 / 03.07.2025
Лондон ва Берлин ўзаро мудофаа шартномасини имзолайди

23:22 / 30.06.2025
Полша снаряд ишлаб чиқаришни 5 бараварга оширади

14:18 / 27.06.2025
Сўров: Немисларнинг учдан икки қисми мудофаа харажатларини оширишни қўллаб-қувватлаяпти

18:41 / 02.06.2025